Хитойча нақл: “Киши ёлғиз қолса, вафот этади”

Хитой тиббиёти узоқ тарихга эгалиги ва ўзига хослиги билан дунё аҳлини қизиқтириб келади. Ҳусусан, хитойликлар тиббиётни “ҳаёт ҳақидаги фан”нинг бир қисми сифатида ўрганишади.

Уларда анъанавий халқ табобатига эътибор шунчалик кучлики, хитой табиблари бирорта бир касалликни даволашдан аввал даво муолажасини инсон руҳиятини соғайтиришдан бошлайдилар. Узоқ умр кўриш борасидаку, хитой қарияларига етадиган йўқ. Хўш, уларнинг бундай  узоқ умр кўришининг сири нимада?

Ушбу саҳифамизда Хитой тиббиётнининг муҳим жиҳатлари, яъни узоқ умр кўриш бўйича бир неча тавсияларни келтириб ўтамиз.

Ҳаракат

Кўпчилик хитойликлар “Тай-цзи” деб аталувчи гимнастика машқлари билан истаган ерда, истаган об-ҳавода шуғулланишни одат қилиб олганлар. Ҳитой шифокорларининг таъкидлашича, бу машқлар даволовчи гимнастика, пиёда сайр қилиш, сузиш каби оддийгина жисмоний машқларни ўз ичига олади.

Фото: 悟空问答

Қаттиқ уйқу

Тиниқиб ухлаш ва эрталаб яхши кайфиятда уйғониш учун аввало, ўз вақтида ухлашга ва уйғонишга  одатланиш керак. Мутахассислар оч қорнига ухлашни ёки тўйиб овқатлангандан кейин ухлашга  ётишни маъқулламайдилар.

Фото: 新浪新闻

Улар фикрича, овқатланишдан уч соат ўтгандан кейингина ухлашга ётиш мақсадга мувофиқдир. Масалан, соат 6 да кечки овқатни қилган бўлсангиз, соат 9 ларга яқин ухлашингиз мумкин.

Тўғри овқатланиш

Овқатланишда энг муҳим меъёрга амалга қилишдир. Қирғичдан ўтказилган маҳсулотлар киши организми учун жуда фойдали. Тез тайёр бўлувчи “фастфуд” маҳсулотлар эса саломатлик учун зарар. Қолаверса, кўпроқ сув ва кўк чой ичишга одатланиш зарур (хитойликлар ўзлари билан термосда кўк чой олиб юришади).

Фото: 亚太日报

Хитой халқи овқатга егулик, деб эмас, даволовчи восита сифатида қарашади. Хусусан, улар совуқ ҳавода иссиқ, жазирамада салқин, фасллараро мўътадил об-ҳавода эса илиқ таомлар истеъмол қилишади. Хитойликларнинг фикрича, бундан овқатланиш тури организмнинг қувват балансини бир меъёрда сақлашга ёрдам беради.

Дўстона жамоада қизиқарли машғулотлар билан машғул бўлиш

Хитойликларда шундай нақл бор: “Киши ёлғиз қолса, вафот этади”. Бу нақл кўринишидан совуқ кўринса-да, кўпчилик шу қоидага амал қилади. Улар ўз қизиқишлари билан баҳам кўра оладиган дўстлар даврасида бўлишни канда қилишмайди.

Фото: viajerototal.com

Рақс, куй ва қўшиқлар, гимнастика – булардан ҳар бири киши “ўзиникини” топиши аниқ. Одам тафтини одам олади, деганлари шу бўлса керак-да. Шундай экан биз ҳам бу борада хитойликлардан ўрнак олсангиз арзийди.

Ижобий хис туйғулар, барчага хотиржамлик ва яхшилик тилаш

Тушкун ёки стрессли вазиятларда нохуш ҳолатларга эътибор бермай, хотиржамликни сақлай олиш муҳимдир.

Фото: pxhere.com

Хитойликлар фикрича, бўлиб ўтган ишларни тузатиб бўлмайди, улар ҳақида ғам чекиш ноўрин. Кўнгилда хотиржамлик ва осойишталик билан олдинга қадам ташлашга ҳаракат қилиш лозим.

Узоқ умр кўриш нуқталарини уқалаш

Бу нуқталарни юзта касалликлардан қутулиш деб ҳам номлашади. Бу қандай нуқталар, қаерда жойлашган дерсиз? Хитойда Цзу Сан Ли деб номланган бу сеҳрли соҳалар, тизза қопқоғидан 4 бармоқ пастдаги чуқурчада жойлашган.

Фото: all-for-woman.com

Бу соҳани кунига 3 марта 3 дақиқадан массаж қилиш кўпгина касалликларни енгишга ёрдам беради.

Наргиза УТЕПОВА,

журналист

 

Бошқа хабарлар | 其他新闻

Хитой янги йили ёки дўстлар ва куёвлар куни нега нишонланади?
Дунё аҳолисининг учдан бир қисмини ташкил этган хитойликлар шу кунлари янги йил байрамига қизғин тайёргарлик кўришмоқда. Афсоналарга кўра, даҳшатли Чун исмли маҳлуқ денгиз қаърида ...
China Global Television Network ижодкорлари Ўзбекистон ҳақида фильм олади
Хитойнинг марказий телевиденияси Ўзбекистон ҳақида ҳужжатли фильм суратга олади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси «CGTN рус тилида» телеканали ижодкорлари билан учрашувда маълум бўлди. Икки давлат ҳамкорлиги ...
Хитой тиббиёти: бардавом асрий анъаналар
Хитойда табобат ва фалсафа илк даврларданок уйғунликда ривожланган, уларнинг тарихи милоддан аввалги биринчи минг йиллик ўрталарига бориб тақалади. Асрлар синовидан ўтган тиббий анъна-ларга нафақат хитойликлар, ...
«Буюк ипак йўли гавҳарига саёҳат» (видео)
Хабарингиз бор, шу йилнинг 24-27 декабрь саналарида Пекинда Ўзбекистон маданияти кунларига бағишланган тантанали кеча бўлиб ўтди. https://youtu.be/f3UI44IXtZQ    
Қадимги Хитойнинг ғаройиб тиббиёти: чжень-нзютерапия, доривор гиёҳлар ва диний тақиқ билан боғлиқ бўлган жарроҳлик
Хитой табобатида гиёҳлардан, ҳайвонлар ва минераллардан келиб чиққан доривор воситалар қўллашган. Доривор гиёҳлардан турли хил касалликларда қўлланиладиган женьшень муҳим ўрин тутган. Лимонник, камфара, ровоч, ...
Қадимги Хитойда фармацевтика фани
Қадимги Хитой тиббиётининг асосини бешта "асосий элемент" (металл, сув, ёғоч, ўтин, ер) ва қарама-қарши иккита тамойил (йин ва янг) ҳақидаги фалсафий таълимот ташкил этган. Қадимги ...
Шанхайда «Мингта дарахт» лойиҳаси асосида улкан мегаполис яратилмоқда (видео)
Шанхайда архитектура эстетикаси, қурилиш ва турар жой ҳудудини ташкил этиш борасида янги давр бошланяпти. Яқин келажакда улкан мегаполис яқинида «Мингта дарахт» лойиҳаси асосида яратилган ...
Си Цзиньпин Шавкат Мирзиёевни табриклади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Муҳтарам Президент Жаноблари! Хитой ҳукумати ва халқи номидан, шахсан ўз номимдан Сизни ва Сиз орқали Ўзбекистон ҳукумати ва халқини Наврўз ...
«Аньцзи» ёки афсонавий кўприклар ҳақида
Анцзи кўприги, хитой тилидан "Хавфсиз ўтиш кўприги" деб таржима қилинган бўлиб, дунёдаги энг қадимги тошли арка кўприк ҳисобланади. У блоклардан ясалган ва ҳаво ўтказгич ...
Шанси’да қадимий корхона топилди
Хитойлик археологлар мамлакат шимолида жойлашган Шаньси провинциясида олиб борилаётган қазиш ишлари чоғида тоза мис ва мисдан турли маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган улкан қадимий корхона изларини ...
Сянган’да «Севги ва романтика» деб номланган чироқлар шоу фестивали
Хитойнинг Сянган (香港 xiānggǎng) шаҳрида Халқаро чироқлар санъат кўргазмаси очилди. Кўргазманинг асосий мавзуси - «Севги ва романтика».
Хитой ҳукмдоридан темурийзода Шоҳрухга юборилган ов қушлари
1419 йил – тарихчи олим Фасиҳ Хавофийнинг “Мужмали Фасиҳий” асарида қайд этилишича, Хитой ҳукмдори Дай-Минг-Хоннинг Ли-Тожин ва Хан-Тожин исмли элчилари амирзода Шоҳрух бошчилик қилаётган Темурийлар ...