Хитойнинг Синхуа давлат матбуот агентлиги сунъий янгиликлар сухандонини «ишга олди».
Сухандон суткасига 24 соат бемалол ишлай олади, янгиликларни эса синтетик овоз ёрдамида ўқийди.
Сухандонни яратишда фойдаланилган технология ҳозирча ошкор этилмаяпти. Унга ҳақиқий инсонлар асос қилиб олингани, сўнгра оғиз ва юзнинг анимациялаштирилган қисмлари жойлаштирилгани таҳмин қилинмоқда.
Сунъий сухандонлардан телевидение, интернет ва мобил қурилмалар орқали хабарларни етказишда фойдаланиш режалаштирилган. Аммо юз ифодаларининг чекланганлиги ва ўта сунъий эшитилаётган овоз технологиянинг асосий камчиликлари бўлиб қолмоқда.
Манба: xabar.uz