Хитойнинг Люпаньшуй шаҳрида яшовчи 7 ёшли Ян Цзысюань кунг-фу машғулотларидан ташқари чиройли табассуми туфайли ҳам интернетда машҳур бўлди.
Онасининг сўзларига кўра, у болалигидан фаол бўлиб, жанг санъатларини яхши кўради. У буни ҳар куни ўзи бажаради.
— Одамлар унинг одатий машғулотларини ёқтиришини кутмаган эдим. Унинг фотосуратлари ва видеофильмларини томоша қилганлар эътиборидан нафақат кунг-фу машғулотлари, балки қуёшли табассуми ҳам четда қолмади, — дейди у.