Дунёдаги энг йирик қуёш электр станцияси ишга туширилди

Фото: ru.futuroprossimo.it

Хитойликлар станцияни қуриш учун эса 2,1 млрд долларга яқин маблағ сарфлаган.

Бу станция Хитой ғарбида, Шинжон-Уйғур автоном районида, Урумчи шаҳри яқинидаги чўл ҳудудида қурилган. Станция умумий ҳисобда 13,3 минг гектар майдонни эгаллаган.

Хитойликлар станцияни қуриш учун эса 2,1 млрд долларига яқин маблағ сарфлаган ва у йилига 6,09 млрд киловатт соат энергия ишлаб чиқара олади.

Хитой узоқ вақтдан бери шамол энергияси соҳасида инқилобчи ҳисобланади. Ўтган йилнинг бошида мамлакатда ҳар бири 16 мегаватт қувватга эга, тарихдаги энг катта турбиналар сифатида тавсифланган шамол станцияси қурилиши бошлангани хабар қилинган эди. Эндиликда янги рекордга эришилди: ротор диаметри футбол майдонидан икки баравар каттароқ турбина муваффақиятли уланган.

© globallookpress.com

Турбинанинг баландлиги 152 метр, узунлиги 123 метр бўлган ҳар бир парракнинг оғирлиги 54 тоннани ташкил қилади. Бу шуни англатадики, парраклар айланганда уларнинг қопланиш майдони 50 000 квадрат метрни ташкил қилади.