Пекин шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси авиация ҳукуматлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги делегациясини Хитой фуқаро авиацияси бош бошқармасида Халқаро ишлар департаменти Бош директорининг ўринбосари Байи Вэньли хоним қабул қилди. Бу ҳақда «Халқ сўзи»га Транспорт вазирлиги маълум қилди.
Музокараларда томонлар авиация қатновлари соҳасидаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати, шунингдек, ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.
Мавзуга оид:
-
Видео: Дунёдаги энг йирик аэропорт қаерда?
-
Сиань-Тошкент-Сиань” чартер рейсининг илк йўловчилари пойтахтда
-
Ўзбекистон Хитойга визани бекор қилди
Хусусан, кун тартибидан ўрин олган Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги парвозларни кўпайтириш, тайинланган авиакомпанияларнинг парвозлар географиясини кенгайтириш ва амалга оширилаётган рейсларни Пекин шаҳридаги янги “Дасин” халқаро аэропортига ўтказиш масалалари юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
Музокаралар якунида Ўзбекистон ва Хитой ўртасида тайинланган авиакомпанияларнинг рейсларини ҳафтасига 15 тагача ошириш, икки давлат авиация ҳукумати ўртасидаги мавжуд келишувга Пекин, Урумчи, Шанхай, Гуанчжоу, Тяньзинь каби рухсат этилган шаҳарлар қаторига тайинланган авиакомпаниялар томонидан парвозларни амалга оширишда Хитойнинг Сиань, Санья, Иу ва Чэнду шаҳарларини қўшиш, авиакомпаниялар рейсларини Пекин шаҳридаги янги “Дасин” халқаро аэропортига ўтказиш бўйича ташкилий-техник масалаларни ишлаб чиқишни бошлаш юзасидан келишувга эришилди.