Фуцзян телерадиоканалида янги чет эллик бошловчи пайдо бўлдими?

Ана шундай сарлавҳада Фуцзян провинциясининг ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида хабарлар тарқалди.

«14 октябрь куни ўзбекистонлик журналистлар Фуцзян провинцияси телерадиоэшиттириш корпорациясидаги халқаро алоқа маркази билан тажриба алмашиш учун келишди. Иммерсив студия ва бошқа техник жиҳозлар билан танишдилар. Эсдалик учун студияда суратга тушдилар. Шунингдек, музокаралар давомида томонлар келгусидаги ҳамкорлик ва алмашинувларни фаол муҳокама қилдилар», деб ёзмоқда HalaFujian

Хабарингиз бўлса, ўзбекистонлик бир гуруҳ ОАВ мутахассислари Хитой давлатида пресс-турда иштирок этмоқда. Улар Хубей, Фуцзиань провинцияларида бўлишди.