Хитой афсона эмас, чин мўъжизалар мамлакати…

Хитой  цивилизацияси  дунёдаги қадимий  цивилизация бешикларидан бири эканлиги тарихдан маълум.  Хитой маданияти жаҳондаги  энг қадимий афсонавий  маданият  ўчоғи  ҳисобланади.  Конфуций таълимоти бир неча юз йиллар давомида Хитой мафкурасининг қуроли бўлиб келган.  Хитой маданияти узоқ йиллар давомида қўшни мамлакатлар учун эталон бўлиб,  Япония,  Корея, Вьетнам каби кўплаб давлатлар хитой урф-одатлари ва анъаналарини қабул қилган.  Хитой тасвирий санъати ва поэзияси  чуқур фалсафага эга. Хитой буюк ихтиролар ватани, айнан компас ва порох Хитойда  кашф қилинган .Электрон  автолари эса яна бир ютуқ. «Буюк Ипак йўли»ни   ҳам  хитойлик сайёҳлар  очганлигини яхши биламиз.

Ўз тилини қадрлаш борасида  ҳам Хитойга тенг келадиган давлатни топиш қийин. Хуллас, меҳнат ва қатъият  туфайли жуда катта ютуқларни қўлга киритаётган хитойликларга бугун тенглашиш  осон эмас.

Кейинги йилларда Хитой  ҳатто Японияни ортда  қолдириб,  жаҳон бозорида иккинчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди. «Керак-ми, демак уддалайман!» деган  ишончли даъват ва қудрат Хитойни аграр давлатдан  жаҳоншумул  улкан саноат фабрикасига айлантирди.  Оддий ўйинчоқдан то мураккаб  электроникагача ишлаб чиқаришга эришиш осон кечмади, албатта.

Бир  миллиард 400 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қилаётган  Хитой давлати дунёдаги энг катта инвесторлардан саналади. “Бир макон, бир йўл” … Қадимий  Ипак йўли анъаналарини ўзида мужассам этган мазкур  лойиҳа Евроосиё мамлакатларини қамраб олади. Лойиҳа доирасида  халқаро ҳамкорликни ривожлантиришни кўзда тутган   хитойликлар  Ўзбекистоннинг ишончли ҳамкори сифатида фаолият юритмоқда. Ўзининг ўн миллиардлаб долларлик сармояларини  ривожланган  мамлакатларга киритаётган  Чин юрти кейинги йилларда Ўзбекистон  билан  ҳам иқтисодий алоқаларни  ривожлантириш борасида етакчи ўринларни эгаллаб келмоқда

Текстиль саноати бугун Хитой енгил саноатининг етакчи соҳаларидан бири ҳисобланади.  Хитойликлар жуда меҳнаткаш  ва кўзлаган мақсадига албатта  эришадиган халқ. Буни  Хитойга ижодий сафаримиз  давомида ўз кўзимиз билан иш тажрибасининг гувоҳи бўлганимиз биргина тадбиркор мисолида исботлаш мумкин. Чанлэ районидаги  Н&C текстиль корхонаси -хусусий корхона. Бир вақтлар сув қалқиб турган жойда қад ростлаган мазкур корхонанинг бунёд этилишидаги машаққатли меҳнат акс эттирилган ҳужжатли фильмни кўриб, очиғи қойил қолдик. Сувни тупроқ билан тўлдириб,  ер ҳосил қилиб, у ерда кўп қаватли  корхона биносининг  биргина биринчи фазасини бунёд этиш учун 1 миллиард АҚШ доллари кетганлигининг ўзиёқ  корхона катта салоҳиятли фабрикалардан бири эканлигини кўрсатиб турибди. Тўқув толаларини тайёрлашга мўлжалланган корхона  маҳсулотларининг 30 фоизи Хитойда,  қолган 70 фоизи эса Америка, Италия, Англия  ва бошқа қатор ривожланган давлатларга экспорт қилинмоқда.

Корхонанинг шиори :шундай: “Мен гўзаллик яратаман!” . Бугунги кунда 2-фаза қурилиши ҳам  жадал суръатда  давом этмоқда.  Иш жараёнлари автоматлашган мазкур корхона Karl Maver center  мақомини олган. У ҳа демай дунё бўйича текстиль толаларининг 33 фоизини етказиб беришига  асло  шубҳа йўқ. Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишга тайёр турган мазкур  енгил саноат иншооти масъуллари  Германия, Япония, Франция ва бошқа қатор давлатлардаги  юзлаб рақобатчиларни  ўрганиш орқали ривожланиш босқичларидан юқорилаётганлигини таъкидлашди.  Инновацион ғояларга эътибор, илмий изланишлар олиб борадиган ходимлар учун ҳам алоҳида шароитлар яратилганлиги эътиборимизни тортди.

Корхона ишлаб чиқарган маҳсулотларидан намуналар

Хусусий корхона соҳибини  айнан шу сувлик ерда  фабрика қуришга нима мажбур қилди экан, деган саволимизга ўринли жавоб олдик.  Асосий сабаблардан бири хом ашё таъминоти шу ерда қулайлиги, ҳукумат томонидан  шу ерни ўзлаштиргани учун солиқдан имтиёз берилганлиги бўлса. Яна  бир муҳим жиҳат шундаки, корхона раҳбари айнан ана шу ҳудудда туғилиб, ўсган. Эллик  икки ёшли  ишбилармонда ўз она юртига садоқат ва ватанпарварлик туйғуларининг юксаклиги ҳам ана шу машаққатли йўлни танлаш ва забт этишга ёрдам берган.

Сув устида қад ростлаган баланд-баланд бинолар, маҳобатли кўприклар билан боғланган текстиль  шаҳарчаси билан танишар эканмиз, юқори савияли билимдон ишчи-ходимларнинг маданияти, автоматлаштирилган иш жараёнлари, маҳсулотларнинг сифатига  тан бердик.

Хитой афсона эмас, ҳақиқатлар ва чин мўъжизалар мамлакати эканлигига гувоҳ бўлдик.

Маруса ҲОСИЛОВА

Бошқа хабарлар | 其他新闻

Чин диёри сарҳадлари бўйлаб (очерк)
Тараддуд Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ташаббуси билан ўзбекистонлик бир гуруҳ журналистларнинг Хитойга қиладиган ижодий сафари май ойининг ўрталарига тўғри келди. 12 май куни, айтилган ...
Бизни қаршилаган денгиз
Бир ёни дарахтзору, баланд бинолар бир ёни денгизга туташ шаҳарга борарканмиз ҳавонинг иссиқлигига қарамай сувнинг жилоси ўзига тортди. Тезюрар поезда журналистлар жамоаси Сиаменга кириб ...
Нечта хитой бор?
Хитой- инсоният тақдирини ўзгартирган кашфиётлар, осмонўпар бинолар, яшиликка бурканган тоғлар, буюк Хитой деворининг Ватани. Хитойга Ўзбекистон ОАВ вакиллари билан ҳамкорликдаги ташрифимиз давомида мамлакатни қайтадан кашф ...
Асрлар оша инсониятни ҳайратлантираётган девор
Дунёнинг етти мўъжизаси қаторига кирмаган бўлса-да, олимлар, тадқиқотчилар, қурувчилару фазогирлар, қолаверса сайёҳларнинг энг қизиққан объектларидан бири бу – Буюк Хитой деворидир. Кўпчилик Хитойга бориб, бу ...
Хитойда нега кичик янги йил нишонланади?
Ҳар йили февралда Хитойда кичик янги йил кенг нишонланади. Нега кичик янги йил дерсиз? 8  февралда хитойликлар Сяонянь  (кичи Янги йил) , яъни Хитойдаги ...
Тошкент Пекиндан нималарни ўрганиши мумкин?
Ўзбек журналистлари делегацияси таркибида Хитой сафарида бўлиб, сафар давомида Пекин, Фуджоу, Сяминь шаҳарларидаги ўрганса бўладиган жиҳатларга эътибор қаратдим. Аҳолиси 20 миллион, автомобиллар сони 5 миллиондан ...
Цзянсу: самарали учрашувлар, фойдали мулоқотлар
Цзянсу – таркибида 13 шаҳарни бирлаштирган Хитойнинг йирик провинцияларидан бири. Провинцияда 80 миллиондан зиёд аҳоли яшайди. Провинция маркази – Нанкин шаҳри Мин сулоласи даврида ...
Инсон капитали мамлакати — Хитой сафари таассуротлари…
Қадим Чин юртининг азим пойтахти бўлган, минг йиллик тарихга эга Пекин бизни ноодатий бўлган булутли осмони ила қарши олди. Кейин билсак, аслида бу булут ...
Учжоу — мўъжизавий ва ажиб шаҳар
3,5 миллион аҳоли истиқомат қиладиган бу шаҳар Хитойнинг  маданияти ва иқтисодиётида муҳим ўрин тутади. Зеро, Учжоу сунъий ва  қимматбаҳо тошлар ишлаб чиқаришда мамлакат иқтисодиётининг  ...
«Ёпиқ шаҳар» сирлари
1406-1420 йилларда бунёд этилган Хитой императорлари қароргоҳи эгаллаган ҳудуди жиҳатидан ер юзидаги энг йирик сарой мажмуаси ҳисобланади. Энг қизиғи, орадан шунча аср вақт ўтса-да, ...
Тилимиз бошқа, дилимиз бир… 
(Навоийлик журналист Хитойда бўлиб қайтди) Хитой Халқ Республикаси — дунё  харитасидан аҳолиси  кўплиги, ишлаб чиқариши ривожланганлиги, янги инновацион ғоялар ижодкорлиги, техника тараққиётидаги улкан ютуқлари билан  мустаҳкам ...
Гуанси-Чжуан: ёрқин ранглар ила ой шуъласидаги рақс
Унутилмас саёҳат таассуротлари Хитойнинг жанубида жойлашган  Гуанси-Чжуан автоном районидаги бир нечта шаҳарларда бўлиб, “Пекин – Гуйлин” йўналиши бўйича янги сафаримиз бошланди. Гуйлин шаҳри ўзининг бетакрор табиати, ...