Шанхайда архитектура эстетикаси, қурилиш ва турар жой ҳудудини ташкил этиш борасида янги давр бошланяпти.
Яқин келажакда улкан мегаполис яқинида «Мингта дарахт» лойиҳаси асосида яратилган ғаройиб жой пайдо бўлади. Унинг муаллифи – бутун дунёга машҳур архитектор ва дизайнер Томас Хизервикдир.
Лойиҳа яратувчиси ўз ижод маҳсулини «архитектурадан кўра кўпроқ келажак топографияси» деб номлаяпти. Турар жой мажмуаси Хизервикнинг ишланмалари учун хос бўлган зинапояли профиль ва кўплаб майса, бута ва дарахтларни ўз ичига олади. Иншоотлар Сучжоу сойи қирғоғида жойлашади ва шаҳарнинг 50-мавзесининг замонавий қисмига айланади.
Юзлаб устунлар ана шу бинони ушлаб туради, бинода махсус танлаб олинган навлардаги жами 25 мингдан ортиқ дарахт экилади. Натижада ҳудуди бетон ва шишадан иборат турар жой 25 миллион киши яшайдиган шаҳарга ўзига хос жозиба бахш этади.