2009 йилда Хитойнинг Фошан шаҳрида антиқа кўргазма пайдо бўлди. Aгар дунёдаги энг кулгили жойлар рўйхати тузилса, шубҳасиз, шаҳардаги ғайритабиий тузилишга ва кўринишга эга мазкур объект биринчи ўринни эгаллайди. Ушбу санъат объектини қуришда 10 минг эски ҳожатхоналар, лаваболар ва писуарлардан фойдаланилган. Натижада 100 метр узунликдаги девор ва 5 метр баландликдаги “фаввора” ҳосил бўлган.
Ғайритабиий ўрнатиш муаллифи-хитойлик рассом Шу Ёнг бўлиб, у жамоаси билан биргаликда бу ишга 2 ой вақт сарфлаган. Маҳаллий заводларнинг нуқсонли маҳсулотлари, шунингдек, маҳаллий аҳоли ва хатто чет элликлар томонидан тақдим этилган ҳожатхоналар «материал» сифатида ишлатилган. Уларнинг барчаси дренаж кранига уланган, шунинг учун вақти-вақти билан бу “фаввора” сайёҳларни ажаблантириб, уларга ҳуш кайфият бағишлайди.