Бир дона тарвуз — 85 минг сўм. Хитойда озиқ-овқат қимматми ёки арзон?

«Ютуб»да фаол блогерлик қилиб, ҳозирда Хитойда яшайдиган «Яхёевлар оиласи» канали муаллифи Музаффар Яхёев маҳаллий супермаркетдаги озиқ-овқат нархларини кўрсатди.

Видео муаллифи Хитойдаги Sam’s Club супермаркетига ташриф буюриб, у ердаги маҳсулотлар нархини батафсил тақдим этади. Видеода мева-сабзавотлар, гўшт ва сут маҳсулотлари, ичимликлар ҳамда кундалик эҳтиёж учун зарур товарлар нархи ҳақида маълумот берилади.

Шунингдек, Хитойда яшаш қанчалик қиммат экани, озиқ-овқат нархлари Ўзбекистон билан таққосланганда қандай фарқ қилиши ва Sam’s Club дўконларида харид қилиш қай даражада манфаатли экани ҳақида ҳам сўз юритилади.