Кўринмас мато ҳақида эшитганмисиз? (видео)

Хитойлик олимлар тўлиқ кўринмас материални ишлаб чиқармоқда.

Матонинг хусусиятлари квант заррачаларининг сунъий яратилган тузилмаси билан боғлиқ. Бундай материаллар инфрақизил  нурланишни синдиришнинг манфий кўрсаткичига эга. Шу сабабли улар объектларни яшириш учун жуда яхши материалдир. Матонинг бир томони ўзи турган фонни акс эттиради ва уни ўзининг ич томонида кўрсатади, махсус технология эса матога орқасида турган объектни яшириш имконини беради.