Чонгчин шаҳридаги «Жанубий-ғарбий университет» докторанти, биолог Бахтиёр Шералиев «Фейсбук»даги саҳифасида Хитой университетларидан ўрганишимиз мумкин бўлган яна бир жиҳати ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.
«Хитойликларда ўзларининг қамарий йил ҳисоби бўйича нишонланадиган янги йил байрамларида катталарнинг кичикларга қизил конвертда пул совға қилиш одати бор (биздаги ҳайитлик беришга ўхшаш). Ўтган ҳафта профессорим жамоамиздаги ҳаммамизга ана шундай қизил конверт юборган эди (онлине). Очиб қарасам 1200 юан турибди. Бу тахминан 185$ ларга тўғри келади. Бу пулга бемалол бир ой яшаса бўлади. Дарров профессоримга электрон почтадан раҳмат айтиб ёзиб юбордим.
Бугун эса халқаро талабаларга масъул бўлган Интернатионал Cоллеге хабар юборибди, оффисга келиб қизил конвертингизни олиб кетинг деб. Оффис мен яшайдиган ётоқхонанинг учинчи қавақатида жойлашган. Бироз аввал тушсам янги йил муборак деб қўлимга қуйидаги конвертни тутқазди. Ичида 100 юан (тахминан 15$) бор. Бундай совғани ўтган йили ҳам беришган эди.
Бизнинг университетларда ҳам талабаларга шунақа кичик илтифотлар қилиб туришса фойдадан ҳоли бўлмас эди. Нима дедингиз?»