Смартфонлар, маиший техника ва компьютер ускуналари ишлаб чиқарувчиси сифатида танилган Xiaomi бренди автомобил бозорида ўз кучини синаб кўришга қарор қилди.
Таъкидлаш жоизки, бу фаолият доирасини кенгайтириб, автомобиллар ишлаб чиқаришни бошлаган биринчи компания эмас . Масалан, Dyson ва Yamaha компанияларини мисол келтириш мумкин.
Xiaomi йўлтанламас автомобилларини яратиш борасида FAW корхонаси билан ҳамкорликни йўлга қўймоқчи.
Ҳамкорликда яратилган ушбу кроссовер Redmi бренди остида ишлаб чиқарилади.
Аввалига ушбу янгиликни ички бозорда сотиш режалаштирилмоқда.