Медиа-тур давомида Пекиндан кейинги йўлимиз Фужоу бўлди. Эртакнамо шаҳар ўзини жозибадорлиги билан бизни ҳайратга солди. Айниқса Хитой ошхонасининг энг сара таомлари Пекинда каби бу ерда ҳам таътиб кўрдик. Атрофнинг дарахтзорлар билан ўралганини ўзига ҳос ланшафт дизайнини айтмасам ҳам бўлади. Йирик саноат ва порт шаҳрида кўплаб кичик кўллар ва бир нечта дарё мавжуд. Фужоу шаҳрининг биринчи шаҳар девори миль. аввалги. 202 йилда қурилган. Танг даврида яни 725 йилдан бошлаб шаҳар ҳозирги номини олган.
Тарихда Сонг сулоласининг императори Фужоунинг барча деворларини 978 йилда вайрон қилиш тўғрисида фармон чиқаради, вайрон деворлар кейинчлик яна қайта тикланди. Энг сўнгги шаҳар деворлари 1371 йилда қурилган. Сафар давомида қадим тарих билан уйғунлашган Фужуони томоша қиларканмиз унинг яшил табиати янада гўзал намоён бўлди. Биз қўнган Фужоу халқаро аэропорти шаҳридан 50 км масофада жойлашган бўлиб, Пекин, Ченду, Гонконг, Шанхай, Таиюан, Хиъан, Урумчи, Ҳаикоу, Токио, Осака, Зонаси, Цингапур, Кингдао каби шаҳарларга қатновлар амалга оширилади. 2016 йил май ойида шаҳарга метро линияси ишга туширилган.
Ушбу шаҳар илк кундаёқ бизда катта таъсурот қолдирди. Сабаби ердан тоғга қадар маржон каби тизилиб яратилган ўрмон кўприги ҳеч кимни бефақр қолдирмади. Яшил ўрмон ўзининг дарахтларнинг сара турларини ўзига жамлагани билан гўзал эди. Ўрмон бўйлаб сайр қилиб тоққа кўтарилаканмиз атрофда шаҳарда қад кўтарган бинолар ўзининг ҳақиқий фусункорлигини намаён қилди. Буни кўриш учун эса фақатгина Фужоуга бормоқ керак.
Ўрмондаги сайрдан сўнг маҳаллий телевидения, радио ва газета фаолияти билан танишдик. Ҳар куни чоп этиладиган газетани тиражи 300 минг бўлиб интернет тармоғининг ўзида уни 6 млн аҳоли ўқийди. Махаллий аҳоли 400 юанга ушбу газетани сотиб олишаркан. Шаҳарнинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ҳаётини ёритиб борадиган газетага талаб юқори. 27 қаватли бинода жойлашган газета ходимларига яратилган шароит сабаб ходимларда иш коффисенти жуда юқори.
Фужоуда ўтган иккинчи кунимизда йирик саноат корхонаси фаолияти билан танишдик. Ипак толларини ишлаб чиқадиган саноат корхонаси денгиз устида қад кўтарган йирик ишлаб чиқариш объекти саналади. Махсулотлар сифарини доимий тажриба асосида ривожлантиришда корхона олими Мин Тинг нинг ҳиссаси юқори саналади. Корхона ходимлари бизни Инновацион сентр билан таништирар экан замонавий технологиялрни фоалияти давомида кенг фойдаланаётганликларини алоҳида таъкидалади. Замонавий технологиялар Германиядан келтирилган бўлиб, асосий вазифаларни ушбу жиҳозлар бажаради. Ҳозирги корхона эгаллаб турган майдони 1000 м2 ташкил этади. 30 йилдан буён фаолият олиб бораётган саноат корхонасининг 500 дан ортиқ рақобатчилари бор. Махсулотларини Ўзбекистон, Қозоғистон ва ўзларида етиштирилган пахта хисобидан тайёрлашади.
Мастура Ҳамроева