Ўзбекистонга хитойлик шифокорлар келиши мумкин

Юртимизда коронавирусга қарши барча чоралар кўрилмоқда. Жумладан, Хитойдан иккита чартер рейс орқали малакали шифокорларни олиб келишга тайёргарлик кўрилмоқда.

Хабарингиз бор, 16 мартдан бошлаб коронавирус бўйича call-centr ташкил этилди. Аҳоли коронавирус инфекцияси билан боғлиқ саволларга “1003” қисқа рақами орқали мутахассислардан жавоб олмоқда.