Ҳар сафар шамол йўналиши, об-ҳаво ўзгарганида бу ерни томоша қилиш янада ажойиб бўлади. Буларнинг барчаси қуёшнинг қандай нур сочиши, булутларнинг жойлашувига, қаер турганингизга боғлиқ. Вақт ва макон тушунчасининг аҳамияти қолмайди.
Ушбу тоғларнинг манзараларини аввал Ўрта Қиролликнинг сўнгра дунёнинг кўплаб машҳур рассомлари тасвирлашган. Бу ерда бўлган сайёҳлар Чжанцзяцзе боғида сайр қилиш анъанавий хитой расмларининг бадиий галереясини зиёрат қилишга ўхшаб кетишини таъкидлайдилар. Фақатгина бу ер табиийлиги билан фарқланади.
Жануби шарқий Хитой ажойиб маскан – табиий ҳайвонот боғи, ботаника ва геологик қўриқхоналардан иборат. У баландлиги 800 тоннагача бўлган кварцит жинслари билан машҳур.
Улинъюань — “Аватар” филми яратувчиларини ажойиб ландшафтлари билан илҳомлантирган тоғдир. Жеймс Кемерон бу ерда ўз филмнинг бирор қисмини суратга олмаган. Лекин суратга олиш гуруҳи билан билан бу ерда бўлиб, унинг гўзаллиги ва виқоридан илҳомланганлар. Кейин моҳирлик билан унинг гўзаллигини тасвирлаб, филмда намойиш этганлар.
Хитойликлар шундан сўнг тоғларни «Аватар” деб номлай бошлашди.
Филмни томоша қилган кўплаб мухлислар бу ернинг гўзаллигидан баҳраманд бўлиш учун келардилар. Албатта уларнинг ташрифига нафақат филм балки, тоғларнинг табиий таровати ҳам сабабдир.