Хитой Қишки Олимпия ўйинлари ихчам, хавфсиз ва ажойиб тарзда ўтишини таъминлаш учун барча имкониятларни ишга солади, — деди ХХР раиси Си Цзинпин пайшанба куни очилиш маросимидаги видеомурожаатида. Бу ҳақда Синьхуа нашри ёзмоқда.
Си Цзинпин Хитойнинг анъанавий баҳор фестивали доирасида икки Олимпиада пойтахти Пекинда Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах ва қўмита аъзоларини илиқ кутиб олди ва уларни Халқаро олимпия қўмитаси 139-сессияси очилиши билан самимий табриклади.
Си Цзинпин таъкидлаганидек, сўнгги юз йил ичида мисли кўрилмаган катта ўзгаришлар ва коронавирус пандемияси ўзаро боғлиқлик шароитида дунё яна бир нотинчлик ва ўзгаришлар даврини бошидан кечирмоқда. Инсоният кўплаб қийинчиликларга дуч келмоқда. Олимпия ҳаракати ХОҚ шафелигида юқори сари интилиб, жаҳон ҳамжамиятининг мавжуд қийинчиликларни енгиш ва бирдамликни мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини бирлаштиришда муҳим ва ажралмас рол ўйнамоқда.
Си Цзинпин Хитойда спорт ва жисмоний тарбияни ривожлантириш бўйича нафақат фаол иш олиб бораётган, балки Хитойнинг Пекин қишки Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилиш ва унга тайёргарлик кўриш жараёнида қўллаб-қувватлаб, маслаҳатлар бериб келаётган Халқаро олимпия қўмитасига самимий миннатдорлик билдирди.
Си Цзинпин Олимпия ҳаракатидаги фаол иштироки, шунингдек, олимпия руҳининг мустаҳкам ва тинимсиз ривожланиши орқали Хитой Олимпия ғояларига собит интилаётганини ва 2008 йилда “Бир дунё – битта орзу” шиори остида ўтказилган ёзги Олимпия ўйинларини намойиш этишини таъкидлади. «Биргаликда умумий келажак учун!» шиори остида ўтказилаётган Қишки Олимпиада – 2022 бунинг ёрқин далилидир.
“Қишки Олимпия ўйинларига тайёргарлик Хитойга 300 миллион кишини қишки спорт турларига жалб қилиш, асосан ҳудудларни ривожлантиришни рағбатлантириш, атроф-муҳитни яхшилаш, яшил инновациялар, аҳоли фаровонлигини ошириш имконини берди ва шу билан қишки спорт турларини оммалаштириш учун янги ва кенг имкониятлар очди” деди у.
Хуллас, дунё Хитойга қараб турибди, Хитой эса тайёр. Хитой “Тезроқ, баландроқ, кучлироқ – биргаликда!” олимпиада шиори остида бўлажак ўйинлар ихчам, хавфсиз ва ажойиб тарзда ўтишига ҳамда ҳақиқий спорт байрамига айланишига ишонч билдирмоқда.
______________
Пекиндаги «Қуш уяси» номли Миллий стадионда XXIV қишки Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Ҳозиргина тадбир якунланиб, мусобақа машъаласи ёқилди ва Ўйинларга расман старт берилди.
Бу йилги Ўйинларда дунёнинг 91 мамлакатидан 2871 атлет иштирок этмоқда. Маросим доирасида ўтган тантанали маршда Ўзбекистон Республикаси давлат байроғини XXIV қишки Олимпия ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган спортчимиз Комилжон Тўхтаев кўтариб чиқди.
Маросим давомида ХОҚ президенти Томас Бах сўз олиб, бутун дунёдан ташриф буюрган мусобақа иштирокчиларига омад тилади.
Тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди.