Пекин яқинидаги Дасин туманида 31- тарвуз фестивали очилди.
Анъанага кўра, тадбирга мамлакатнинг барча ҳудудларидан фермерлар ўзлари етиштирган антиқа, томошабоп тарвузларини олиб келади.

Фестивал доирасида ҳакамлар уларнинг оғирлигини, таъми, ранги, шакар таркиби ва қобиғининг қалинлигига қараб баҳолайди ва энг яхши тарвузни етиштирган деҳқонни мукофот билан рағбатлантиради.