“Кокосли орол”га саёҳат (фото+видео)

🏝 Хайнань  海南– хитойнинг энг олис жанубидаги орол. 

🏖 Машҳур оромгоҳлари-ю, чиройли пляжларида ўзига тортувчи оҳанрабо борки, киши беихтиёр ҳайрат лаззатидан баҳраманд бўлади.

🍈 Ҳайнаннинг бошқа номи “Кокос ороли”. Ҳудуднинг ярмидан кўпини кокосли пальмалар эгаллаган.

📐 Майдони 34 минг км², аҳоли сони 8 миллиондан ошади.

🏕 Хайнан узоқ вақтдан бери Гуангдонг вилоятининг бир қисми бўлиб келган, аммо 1988 йилдан буён  Ҳайнан провинциясига айланган. Маркази Хайкоу  海口 шаҳри.

✈️ Хайнаннинг энг машҳур курорти Саня 三亚 шаҳри. Оролнинг жанубида жойлашган. Шаҳар ўз халқаро аэропортига эга.

⛵️ Орол хитойнинг ягона тропик иқлим зонасида жойлашган ҳудуд. У ерда сайёҳлик мавсуми йил бўйи давом этади. Лекин, саёҳат қилишнинг энг яхши вақти март-октябрь ойлари ҳисобланади.

🏊‍♀️ Ўртача йиллик ҳарорат 24 ° C, сув 26 ° C.

⛱ Жанубий Хитой денгизи қирғоғида жойлашган Саня ҳудудида 5 та пляжли дам олиш жойлари ташкил этилган: Саньяван, Сяодунхай, Дадунхай, Ялунвань ва Хайтанван.

⛺️🏝 “Жаннат”, “Марварид ороли”, “Шарқ Гавайя”си деб номланувчи машҳур орол дунёнинг бошқа дам олиш масканлари билан бемалол беллашиши мумкин.

Саёҳатни Carina Yeung 楊民翠 билан давом эттирамиз. 😍