Хитойликлар турли, кутилмаган безатиш ишлари билан бутун дунёни ҳайратга солиши билан мушҳур. Хуайбэйнинг кўча ва майдонларида бугун ана шундай гўзал манзараларни томоша қилишингиз мумкин.
Суратларда қоғоздан ясалган соябонлар Хуайбэй кўчаларини безаб турибди. Сураткаш: Вань Шаньчао.
Маълумот учун:
Хуайбэй -淮北 Анху провинциясида, Шарқий Хитойда жойлашган шаҳар. Бу ерда машинасозлик, электроника, қурилиш саноати, шунингдек, кимё, озиқ-овқат ва тўқимачилик саноати корхоналари кенг ривожланган. Хуайбэй ҳудудида кўмир конлари мавжуд. Бу шаҳар энергия ишлаб чиқариш бўйича шарқий хитойда учинчи ўринни эгаллайди. Аҳолиси 2,158 млн. Майдони 2725 км².