Жиангсу ’да бўлганмисиз?

Ўзбекистон Республикаси ҳамда ХХР ўртасида савдо-иқтисодий, маданий-ижтимоий алоқаларнинг тобора яқинлашуви, айниқса, икки давлат раҳбарлари ўртасидаги дўстона муносабат сабабли Ўзбекистон вилоятлари ва ХХР провинцияларининг тўғридан-тўғри ҳамкорлик ришталари мустаҳкамланиб бормоқда. Сайтимизда ҳамкор давлатнинг маълум провинцияси ҳақида маълумот бериб, дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлашга бироз бўлса-да, ҳисса қўшишдан умидвормиз.


Провинция: Жиангсу — 江苏,  Jiāngsū

Маъмурий маркази: Нанкин (Нанжинг)

Майдони:  107200 кв.км.

Аҳолиси: 80 миллион кишидан зиёд

Йирик шаҳарлари: Нанкин, Чанжоу, Ҳуайан, Ляньюньган, Нантонг, Сучян, Сужоу, Тайжоу, Уси, Цюйжоу, Янгченг, Янгжоу, Чженжянг.

Жўғрофий ўрни. Жиангсу – Сариқ денгиз қирғоғида жойлашган Хитой Халқ Республикасининг Шарқий вилоятидир; унинг ҳудуди қуйи Янцзини қамраб олади. Жиангсу Хитойнинг иқтисодий ривожланишида, қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотларида этакчи ўринни эгаллаб, аҳолисининг турмуш даражаси юқори ҳисобланади. Жиангсу провинцияси ҳудуди узоқ вақт Хитой давлатининг муҳим стратегик қисми бўлиб келган, Минтақанинг маъмурий маркази, Нанкин шаҳри (Нанжинг) тарих давомида бир неча марта Хитойнинг пойтахти бўлган.

 Иқтисоди. Жиангсуда ер ости бойликлари нисбатан кам, маҳаллий темир жавҳари конлари, кўмир, нефть ва газ миқдори мамлакат иқтисодиёди учун салмоқли ўринда эмас. Асосан, провинцияда тош тузи, олтингугурт, фосфор, мармар ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш ривожланган.  Жиангсу иқтисодиёти азалдан енгил саноат – тўқимачилик ва озиқ-овқатга қаратилган. Коммунистлар ҳокимиятга келганидан кейин оғир саноат, айниқса кимё, қурилиш материаллари ва нефть саноати ривожлана бошлаган. Кейинчалик улар муҳандислик ва электроника ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Ҳозирда провинцияда пўлат, машинасозлик ва кема қурилиши, тўқимачилик, озиқ-овқат, маиший техника, электроника, қурилиш материаллари, порт саноати юксак чўққига чиққан.

Жиангсу қишлоқ хўжалиги доирасида шоли, буғдой, маккажўхори, пахта, соя, ерёнғоқ, ширин картошка, бамбук ва чой етиштириш билан шуғулланади. Таиҳу кўли минтақаси узоқ вақт Хитойда ипакчилик марказига айланган. Ипакчилик, паррандачилик, балиқ етиштириш яхши йўлга қўйилган. Молиявий, транспорт, логистика хизматлари, савдо, туризм, тиббиёт, телекоммуникация хизматлари юқори даражада.

Машҳур кишилари:

  • Жао Куанйин (363-422) – Сун династиясининг биринчи императори;
  • Танг сулоласининг охирги императори, шоир Ли Ҳоужу (937–978);
  • У Чэньэн – машҳур “Ғарбга саёҳат” асари муаллифи;
  • Чен Банчиао (1693–1765), шоир, рассом, олим;
  • Жин Шентан (1608–1661), ёзувчи, мунаққид;
  • Чжоу Энлай (1898–1976), сиёсий арбоб;
  • Чжен Ванжун (1908–1987 йил) – буюк Хитой биологи ва ўсимликлар коллекционери;
  • Ши Найан (1296–1372) – “Дарё соҳиллари” романи муаллифи;
  • Сюй Бэйҳун (1895–1953) – рассом;
  • Чжу Жичинг (1898–1948) – эссенавис, шоир, адабиётшунос;
  • Ҳуа Логэн (1910–1985) – математик.

Диққатга сазовор жойлари:

Нанжинг: Нанжинг шаҳидлар музейи, Сун Ят-Сен мақбараси, Суанву кўли ва хиёбони, Нанжинг Миллий музейи, Ўрта асрларга оид шаҳар қалъаси девори (дунёдаги энг узун шаҳар девори), Будда ибодатхонаси, Фуцимяо кўчаси ва Конфуций ибодатхонаси, Лаомендонг шаҳарчаси, Минск саройи харобалари, Нанжинг молия маркази, Суануҳу кўли ва хиёбони кўринишидаги марказий вокзал.

Сужоу: Гуанжиан қадимий кўчаси (ҳутонг), кўргазма заллари, устахоналар ва ҳунармандчилик дўконлари, Сюанмяо дао ибодатхонаси (276-йилда қурилган), Панмен, Буюк Каналдаги сув ва қуруқлик бирлашган жой (мил.авв. I аср), музейлар (шаҳар, театр, анъанавий либослар, ипакчилик музейлари).

Чжанжоу: Будда ибодатхонаси (904), Билин кўчалари, Каллиграфия маркази (960–1127), Динозаврлар парки.

Янжоу: 5-асрда қурилган будда ибодатхонаси, Цилин ибодатхонаси, император Суйян мақбараси (VII аср), Сеҳрли туяқуш масжиди (1275).

Ҳуайан: Чжоу Энлай ёдгорлиги (1898–1976).

Уси: шаҳар яқинидаги Таиҳу кўли, қирғоқбўйидаги Тошбақа бошлари, Юантоужу, олхўризорлар.

 Жиангсу провинцияси Ўзбекистон Республикасининг Хоразм, Қашқадарё ва бошқа вилоятлари билан савдо алоқаларини ўрнатган.