Хитой халқига ҳамдардлик ва кўрсатилган ёрдам учун Ўзбекистон Президентига миннатдорлик билдирилди

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга йўллаган мактубда бундай дейилган:

“Муҳтарам Президент жаноблари!

Хитой коронавирус тарқалишига қарши олиб бораётган кураш муносабати билан йўллаган таъзияномангиз учун Сизга самимий миннатдорлик билдираман.

Айтишганидек, қаердадир кулфат юз берса, ҳар ёқдан ёрдамга шошиладилар. Дунё ҳамжамияти, шу жумладан Ўзбекистон, Хитой ҳукумати ва халқига ҳамдардлик билдирди ва турли кўринишда қўллаб-қувватлади. Бу бизга бўлган дўстона муносабатни тўлиқ намоён этди.

Хитой эпидемияни профилактика қилиш ва назоратга олиш борасида муваффақиятга эришишига ишончи комил ва бунга қодир, шунингдек, бутун жаҳонда жамоат соғлиғини сақлаш ишига ҳисса қўшиш йўлида халқаро ҳамжамият билан биргаликда ишлашга тайёр.

Мен Хитой-Ўзбекистон муносабатларини ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқдаман ҳамда Сиз билан яқин мулоқотни давом эттиришга тайёрман.

Сизга мустаҳкам соғлик, фаолиятингизга муваффақиятлар, дўст Ўзбекистонга эса равнақ ва фаровонлик тилайман.

Хитой Халқ Республикаси Раиси

Си Цзиньпин”

Бошқа хабарлар | 其他新闻

Одамларни қадам ташлашидан танувчи тизим жорий қилинди
Хитойнинг Пекин ва Шанхай шаҳарларида одамларни қадам ташлашидан танувчи тизим жорий қилинди. Бу тизимнинг аниқлиги 94 фоизгачани ташкил қилмоқда. Associated Press ахборот агентлигининг маълум қилишича, алгоритм ...
Одил Аҳмедов Хитой чемпионига айланди
Хитой Суперлигасида 29-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Таркибида Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов тўп сураётган «Шанхай СИПГ» ушбу турда Пекиннинг «Ренҳе» клубини қабул қилиб, 2:1 ...
Одил Аҳмедов янги клубга кўчиб ўтди
Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов фаолиятини яна Хитой Суперлигасида давом эттирадиган бўлди. 33 ёшли ҳамюртимиз “Цанчжоу Майти Лайонс” (Cangzhou Mighty Lions F.C.) клуби билан ...
Дунёдаги энг узун пролётли аркали темир йўл кўприги қурилди
Хитойлик муҳандислар 10 декабрда дунёдаги энг узун пролётли аркали темир йўл кўпригининг охирги иккита устунини ўрнатиб, унинг қурилишини якунлашди. Бу ҳақда China Railways хабарида маълум ...
Ўзбекистонда Сичуан (Хитой) университетининг филиали очилиши мумкин
2020 йил 24 июнь куни Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонаси томонидан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари иштирокида Сичуан провинцияси Ташқи ишлар канцелярияси билан музокаралар ўтказилди. Бу ...
Сиань-Тошкент-Сиань” чартер рейсининг илк йўловчилари пойтахтда
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида «Zhejang Loong Airlines Co.Ltd» авиакомпаниясининг “Сиань-Тошкент-Сиань” чартер рейсининг илк йўловчилари тантанали равишда кутиб олинди. «Zhejang Loong Airlines Co.Ltd» авиакомпанияси ...
Буюк Хитой девори маҳаллий сайёҳлар учун очилди
Хитойда кўпгина соҳалар қатори туризм ҳам аста-секин тикланиб боряпти. Куни кеча ҳукумат Буюк Хитой деворининг бир қисмини сайёҳлар учун очишга қарор қилди. Ҳозирча мазкур тарихий-маданий ...
Гуанчжоу шаҳрида Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси очилди
Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. 27 октябрь куни Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди, ...
Хитойда аҳолини терминал бўйича рўйхатга олиш бошланади
Хитойда жорий йилнинг 1 ноябридан бошлаб ҳар ўн йилда бир марта ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш бошланади. Уни ўтказиш учун етти миллион давлат хизматчилари сафарбар ...
Ўзбекистон-Хитой: авиарейслар ҳафтасига 15 тагача оширилади
Пекин шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси авиация ҳукуматлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги делегациясини Хитой фуқаро авиацияси бош бошқармасида ...
«Кўринмас» дрон: Жаҳон бозорида сотиш режалаштирилмоқда
Хитой ўзининг пайқаш қийин бўлган СН-7 учувчисиз учадиган қурилмасини жаҳон бозорига олиб чиқишга тайёргарлик кўрмоқда. "Ҳозирги босқичда ХХР айрим харидорлар сотиб олишни рад этиши қийин ...
Элчи Цзян Янь хоним: “Ўзбекистон яқин орада ушбу касаллик устидан ғалаба қозонади”
Хабарингиз бор, бугун COVID-19га қарши курашишга кўмаклашиш мақсадида бир гуруҳ хитойлик мутахассислар Ўзбекистонга етиб келди. Фурсатдан фойдаланиб, журналистлар Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси Цзян Янь хонимдан ...