Хитойнинг шарқий қирғоғидаги Янцзе дарёсининг бошланишида кичик бир орол бор ва бу ерда анчадан буён аҳоли яшамайди. Авваллари балиқчилар яшайдиган қишлоқни аста секин яшил либос қопламоқда.
Аммо ҳар йили у сайёҳлар билан гавжум масканга айланади. Бир пайтлар бу қишлоқда яшаган маҳаллий аҳоли балиқ овлаш билан кун кўрарди, аммо вақт ўтиб улар ўзларига бошқа иш топишди ва бу ерларни тарк этишди. Натижада, қаровсиз уйлар маҳаллий ўсимликлар ҳужуми остида қолиб, яшиллик салтанатига айланиб қолди. Ўсимликлар аста-секин эскирган тош биноларни ўз барглари билан ўраб, чинакам манзара яратдилар.
Хитойнинг шарқий қирғоғидаги сокин ва чиройли масканда инсон яшаши учун шароит қолмаган бўлса-да, маҳаллий флора ва фауна олами учун қулай муҳит яратилган. Бўш уйлар ва синган деразалар аллақачон гуллаб-яшнаётган кўкаламзорларга тўлиқ қўшилиб кетган ҳамда ўзига хос яшил уйли ўрмонга айланган.