Тошкент Пекиндан нималарни ўрганиши мумкин?

Ўзбек журналистлари делегацияси таркибида Хитой сафарида бўлиб, сафар давомида Пекин, Фуджоу, Сяминь шаҳарларидаги ўрганса бўладиган жиҳатларга эътибор қаратдим.

Аҳолиси 20 миллион, автомобиллар сони 5 миллиондан ошадиган Пекинда йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари деярли учрамайди. Ҳеч ким қизил таёқ кўтариб чиқмайди, машиналарни тўхтатиб, сўроқ-савол қилмайди. Барча асосий йўлларга камералар ўрнатилган, йўл ҳаракати улар орқали тўлиқ назорат қилинади.

Шундоқ ҳам тирбанд йўлларда велосипед ва мопедлар учун алоҳида йўлаклар ажратилган. Уларнинг ижараси ҳам жуда оммалашган. Велосипед, мопед, ҳатто автомобиль керак бўлса, улар турган манзилларни аниқлайсиз, телефон орқали тўлов қиласиз ва миниб кетаверасиз. Ишингиз битганидан кейин яна ўша атрофдаги махсус манзилда қолдириб кетишингиз мумкин. Жуда қулай, беташвиш ва арзон.

Автомобиль ойналари қорайтирилгани учун пул олинмайди. Пекинда аксар машиналар ва микроавтобуслар ойналари қорайтирилган. Бизга ҳамроҳлик қилган экскурсоводга берилган «Бунинг учун қанча пул тўлайсизлар?» деган савол унда таажжуб уйғотди. «Ёз пайтлари яхшигина жазирама бўлади, шунинг учун кўпчилик, жумладан, ўзим ҳам машина ойнасини қорайтириб олганман. Бунинг учун ҳеч кимга ҳеч қандай пул тўланмайди», дейди у.

Автомобильларни йўл четларида қолдириш мумкин, бунинг учун жарима солинмайди ёки эвакуатор олиб кетмайди. Асосийси, ҳаракатга халақит бермаса бўлгани.

Йўллар ниҳоятда текис ва сифатли. Пекин марказида ҳам, чеккасида ҳам (ҳатто олис провинцияда ҳам). Ваҳоланки, бу ерда ҳам ёзи жазирама, қиши эса совуқ. Яъни, йўл қопламасини тез ишдан чиқарадиган «ноқулай иқлим шароитлари» бу ер учун ҳам бегона эмас.

Фото: ni-hao.uz

Йўл ҳаракати иштирокчиларида маданият шаклланган. Машиналар, мопедлар, велосипедлар, рикшалар ниҳоятда кўп. Бири иккинчисини кесиб ўтиб кетади, тўсатдан олдидан чиқиб қолади. Лекин ҳеч ким қулоқни қоматга келтириб сигнал чалмайди, бир-бири билан ёқа талашмайди ёки даҳанаки жанг қилмайди. Йўлдаги ҳар бир ҳолатга хотиржамлик ва совуққонлик билан ёндошилади.

Осмонўпар иншоотлар билан қуршалган Пекиннинг деярли ҳар бир кўчасида янги бино қад ростламоқда. Аммо уларнинг атрофи тартиб билан иҳота қилингани ва яшил тўрлар билан ўралгани сабабли деярли кўзга ташланмайди. Орадан ҳеч қанча ўтмай яна бир кўркам бино қад ростлаганини сезмай ҳам қоласиз.

Фото: ni-hao.uz

Дов-дарахтларга эътибор ниҳоятда катта. Ҳар бирига кичик ҳудуд ажратилган, чиройли шакл берилган, айримларига тиргак ҳам қўйилган. Бу уларнинг шамол ва довулларга дош бериши, тўғри ўсишини таъминлайди. Дарахтлар янги бино қурилиши ёки йўл очилиши туфайли таг-туги билан олиб ташланмайди.

Уларнинг қадимийларига турли рангдаги темир табличкалар ёпиштирилган. Табличкалар рангига қараб, дарахт неча ёшда эканлигини билиб олиш мумкин.

Пекиндек улкан мегаполис кўчаларида рекламага кўзимиз тушмади. Пойтахт маъмурлари уларни шаҳар кўриниши ва меъморчилигига раҳна солади, деб ҳисоблар экан.

Тарихга, обидаларга эҳтиром кучли. Пекиндаги Самовий ибодатхона, император саройи ва бошқа тарихий комплекслардаги аксари сайёҳлар хитойликларнинг ўзи. Улар тарихга эҳтиром билан ёндошиши, илдизларини билишга интилиши сезилиб туради. Хусусан, ёшлар орасида ҳам.

Фото: ni-hao.uz

Кўчаларда айнан қайсидир шахс эмас, тарихдаги маълум бир саналар, воқеалар ёки касб эгаларига бағишланган ҳайкаллар кўп.

Пекин нафақат пробкалар, балки пианинолар шаҳри ҳам экан. Йўл бошловчимизнинг айтишича, ўзини ҳурмат қилган ва имконияти кўтарган ҳар бир хитойликнинг уйида шу мусиқа асбоби бор. Пианино сабоқларини ўргатадиган тўгаракларга қатнаш кўпчилик болаларнинг кун тартибидан ўрин олган.

Пекинликларда пойтахт аҳолисига хос снобизм кузатилмайди. Улар оддий ва ўзи учун қулай тарзда кийинади. Қаршингизда камтарона кийим-бош билан турган шахс аслида катта амалдор ёки бизнесмен бўлиши мумкинлиги хаёлингизга ҳам келмайди.

Шаҳарларда сув сепадиган машиналар деярли ҳар соатда кўча айланади. Шу боис кўчалар тоза ва ғубор йўқ. Кўприклар эса манзарали гулларга бурканган.

Фото: ni-hao.uz

Кўчаларда матбуот стендлари сақланиб қолган. Янги газеталар билан ўша ерда танишиш, янгиликлардан нафақат телевидение, интернет ёки радио, балки нашрлар орқали ҳам ҳар куни хабардор бўлиш мумкин.

Хуллас, Пекин ва Хитойнинг бошқа шаҳарларидаги ўрганса бўладиган жиҳатлар талайгина. Юқоридаги мисоллар билан уларни идеаллаштирмоқчи эмасмиз, ўзига яраша камчиликлари ҳам йўқ эмас. Хусусан, интернет тезлиги борасида. Ундай десак, ҳозир ўзимиз ҳам бу борада мақтангудек ҳолатда эмасмиз…

Бошқа хабарлар | 其他新闻

«Ёпиқ шаҳар» сирлари
1406-1420 йилларда бунёд этилган Хитой императорлари қароргоҳи эгаллаган ҳудуди жиҳатидан ер юзидаги энг йирик сарой мажмуаси ҳисобланади. Энг қизиғи, орадан шунча аср вақт ўтса-да, ...
Хитой афсона эмас, ҳақиқатлар ва чин мўъжизалар мамлакати эканлигига гувоҳ бўлдик
Хитой  цивилизацияси  дунёдаги қадимий  цивилизация бешикларидан бири эканлиги тарихдан маълум.  Хитой маданияти жаҳондаги  энг қадимий афсонавий  маданият  ўчоғи  ҳисобланади.  Конфуций таълимоти бир неча юз ...
Хитой ва Ўзбекистон дўстлик алоқалари абадий
Катта таъсуротлар билан Пекинга самолёт билан учиб келдик. Медиа-турнинг сўнгги кунида Чет мамлакатлар билан Хитой Халқлари Дўстлик Жамияти фаолияти билан танишдик. 1954 йил 3-майда ...
“Пиониналар ороли”га саёҳат (фото)
Гулангю ороли Хитой жанубидаги энг муҳим туристик маконлардан бири ҳисобланади. ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган бу мўъжазгина оролча Фуцзянь -福建 (Fújiàn) провинцияси Сиамен шаҳри ҳудудида жойлашган. Икки квадрат километрдан ...
Хитой электромобил ишлаб чиқаришда етакчи
Бугунги кунга келиб инсоният экологик муаммоларни ҳамжиҳатликда ҳал қилмаслик, оғир оқибатларга олиб келишини тушиниб етишди. Биргина  автомобиль саноатини оладиган бўлсак, бутун дунёда соҳанинг жадаллик ...
Пань Сянь Цзянь: «Обуна – газетачининг иши эмас»
Мамлакат жанубидаги Фуцзянь провинциясида бўлганимизда айнан шу номдаги ҳудудий газета таҳририятига бориб, бош муҳаррир Пань Сянь Цзянь билан учрашдик. Унинг айтишича, Интернет ривожланишига қарамасдан ...
Асрлар оша инсониятни ҳайратлантираётган девор
Дунёнинг етти мўъжизаси қаторига кирмаган бўлса-да, олимлар, тадқиқотчилар, қурувчилару фазогирлар, қолаверса сайёҳларнинг энг қизиққан объектларидан бири бу – Буюк Хитой деворидир. Кўпчилик Хитойга бориб, бу ...
Хитой – ажобтовур ихтиролар ватани
Бор экан-да йўқ экан, оч экан-да тўқ экан, уч томони cувлар билан ўралган ярим оролда Чин мамлакати бор экан...Унинг кексалари ҳикматли, ёшлари ибратли, қозилари ...
Дарахтлар инсондек азиз ёки гул кўкарган тошларни кўрдик… (фото)
Хитой нафақат  қадимий цивилизация бешиги, балки бетакрор табиат, ноёб дарахтлар, турфа гуллар макони ҳам. Ўзбекистонлик бир гуруҳ журналистларнинг ижодий сафаримиз  пойтахт Пекин шаҳридан бошланди. [caption ...
Тилимиз бошқа, дилимиз бир… 
(Навоийлик журналист Хитойда бўлиб қайтди) Хитой Халқ Республикаси — дунё  харитасидан аҳолиси  кўплиги, ишлаб чиқариши ривожланганлиги, янги инновацион ғоялар ижодкорлиги, техника тараққиётидаги улкан ютуқлари билан  мустаҳкам ...
Ривожланган телевидение истиқболи
Пекиннинг Фуцзин кўчаси жойлашган Хитой Марказий Телевиденияси. Баланд бинода жойлашган телевидениега кирар экансиз ҳайратингиз ошмай қолмайди. Ривожланиш жиҳатидан анча илдамлаб кетган Хитой Республикасида оммавий ахборот ...
Гуанси-Чжуан: ёрқин ранглар ила ой шуъласидаги рақс
Унутилмас саёҳат таассуротлари Хитойнинг жанубида жойлашган  Гуанси-Чжуан автоном районидаги бир нечта шаҳарларда бўлиб, “Пекин – Гуйлин” йўналиши бўйича янги сафаримиз бошланди. Гуйлин шаҳри ўзининг бетакрор табиати, ...