«Бўйдоқлар куни» қандай нишонланади?

Хитойда ҳар йили 11 ноябрь куни «Бўйдоқлар куни» нишонланиши анъанага айланган. Бу кунни «Бутундунё савдо куни» деб ҳам аташади.

Никоҳда бўлмаган инсонлар ушбу кунни байрамона ўтказишга одатланган.  Байрам арафасида савдо акциялари авжига чиқади, мамлакатнинг турли чеккаларидан совғалар ҳамда харид буюмлари жўнатилади. Бундай кунларда эса Хитойдаги почта хизматлари иши қизийди.

Фото: ni-hao.uz

Шунингдек, йирик чегирмалар «Бутунжаҳон савдо куни»да – Хитой анъанасига кўра  айнан 11 ноябрь санасида амалга оширилади. Мазкур чегирмалар фақат бир кун мобайнида амалда бўлади.

Сўнгги йилларда бўйдоқлар кунини нишонлаш анъаналари янада ривожланди. Кўпчилик учун бу кун шахсий ва молиявий мустақиллигини кўрсатиш учун имконият ҳисобланади. Ҳали иккинчи жуфтини тополмаганлар дўст-биродарлари билан  кафе, ресторанларда эркинликни нишонлайдилар. У ерда анъанага мувофиқ, ҳар бир киши ўзи учун ҳақ тўлайди.

Фото: ni-hao.uz

Бошқалари эса, аксинча, бу кунда ёлғизлик билан хайрлашиб, ўз жуфтини учратишга ҳаракат қилади. Шу мақсадда улар учрашувга отланадилар.  Ушбу кун узоқ ва мустаҳкам оила қуришни ваъда қилади, деб ҳисоблайдилар.

Фото: ni-hao.uz

Яна бошқалари 11 ноябрни ўзларининг бўйдоқлик ҳаётлари билан абадий хайрлашишларини айтишади. Шу сабабли, бугунги кунда бутун мамлакат бўйлаб, жамоавий никоҳлар ўтказилмоқда. Айниқса рақамлар сеҳрига ишонадиган хитойликлар тўрт бирликнинг ёлғизликни енгишга ва янги ҳаётга киришга энг яхши вақт эканлигига ишонишади.

Айримлар эса бу кунни ажралиш учун танлайди.

Фото: ni-hao.uz

Фақат бахтли жуфтликлар бўйдоқлар кунини нишонлашда иштирок этмайди. Бу улар учун мутлақо зиддир. Акс ҳолда, муносабатларга путур етиши ва севгилисидан ажралиши мумкин, деб ҳисоблайдилар.

Шунингдек, бўйдоқларнинг ичида ёлғизликдан жуда мамнун бўлганлар ва ҳеч нарсани ўзгартиришни истамаганлар ҳам бор.

Бошқа хабарлар | 其他新闻

“Пиониналар ороли”га саёҳат (фото)
Гулангю ороли Хитой жанубидаги энг муҳим туристик маконлардан бири ҳисобланади. ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган бу мўъжазгина оролча Фуцзянь -福建 (Fújiàn) провинцияси Сиамен шаҳри ҳудудида жойлашган. Икки квадрат километрдан ...
Хитой ва Ўзбекистон дўстлик алоқалари абадий
Катта таъсуротлар билан Пекинга самолёт билан учиб келдик. Медиа-турнинг сўнгги кунида Чет мамлакатлар билан Хитой Халқлари Дўстлик Жамияти фаолияти билан танишдик. 1954 йил 3-майда ...
Медиа-тур: Асрлар бўйи сайқаланган ибодатхона
Осмон ибодатхонаси. XV-асрда қурилган ибодатхона шаҳардаги ягона думалоқ кўринишда бунёд этилган иншоат хисобланади. Чанвэн жанубий ҳудудида, шаҳар марказидан 4 км масофада жойлашган, Тиантан Гонг ...
Тошларда акс этган муҳаббат (фото)
Хитойга борганимизда ҳар бир ташкилот ва корхона дарвозасининг икки ёнида афсонавий жониворлар ҳайкаллари ўрнатилганига гувоҳ бўлдик. Улар қадимдан хавфсизлик, хотиржамлик, бойлик ва омад тимсоли ...
«Синьхуа» тажрибаси билан танишув
Хитойнинг ОАВ соҳасидаги тажрибасини ўрганиш, провинциялари ва шаҳарларининг «Бир макон, бир йўл» лойиҳаси доирасидаги иқтисодий имкониятлари билан яқиндан танишиш мақсадида бир гуруҳ ўзбекистонлик журналистлар ...
Хитойда нега кичик янги йил нишонланади?
Ҳар йили февралда Хитойда кичик янги йил кенг нишонланади. Нега кичик янги йил дерсиз? 8  февралда хитойликлар Сяонянь  (кичи Янги йил) , яъни Хитойдаги ...
Хитойнинг бугунги кўриниши қандай? (фото)
Уларнинг ишбилармонлиги, йўқ жойдан ундириб, борини дўндирувчи одамлари, шаҳарларидаги тезкор ривожланиш, йилдан-йилга осмон ила бўйлашаётган бинолар қад ростлаётгани дунё афкор оммасининг ҳавасини келтиргани рост. Ошхонасининг ўзига хослиги-ю, урф-одатлар, анъаналарга эга халқ эканлиги ҳам бор гап. ...
Асрлар оша инсониятни ҳайратлантираётган девор
Дунёнинг етти мўъжизаси қаторига кирмаган бўлса-да, олимлар, тадқиқотчилар, қурувчилару фазогирлар, қолаверса сайёҳларнинг энг қизиққан объектларидан бири бу – Буюк Хитой деворидир. Кўпчилик Хитойга бориб, бу ...
Гуанси-Чжуан: ёрқин ранглар ила ой шуъласидаги рақс
Унутилмас саёҳат таассуротлари Хитойнинг жанубида жойлашган  Гуанси-Чжуан автоном районидаги бир нечта шаҳарларда бўлиб, “Пекин – Гуйлин” йўналиши бўйича янги сафаримиз бошланди. Гуйлин шаҳри ўзининг бетакрор табиати, ...
Хитой электромобил ишлаб чиқаришда етакчи
Бугунги кунга келиб инсоният экологик муаммоларни ҳамжиҳатликда ҳал қилмаслик, оғир оқибатларга олиб келишини тушиниб етишди. Биргина  автомобиль саноатини оладиган бўлсак, бутун дунёда соҳанинг жадаллик ...
Сиз эшитмаган ва кўрмаган мўъжизалар
Саёҳатимиз давомида кўплаб қизиқарли тассуротларга, билим ва кўникмаларга эга бўлдик. Илк бор қадам қўйган мамлакати ҳар қандай одам учун сирли ажойиботлар дунёси бўлиб кўринади. ...
Телевидение ривожининг ўзига хосликлари
Хитой Халқ Республикаси сўнгги йилларда жаҳонда ҳар соҳада етакчиликни қўлга киритаётган давлатлардан бирига айланди. Хитой ҳукумати оммавий ахборот воситаларининг ривожига катта эътибор бермоқда. Ушбу ...