Пекинда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилмоқда

Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикалари ўртасида кўп қиррали ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилиб, давлатлараро даражадаги ташрифлар сони ошиб бормоқда, маданий алоқалар мустаҳкамланмоқда.

Жорий йилнинг апрель ойида Пекинда бўлиб ўтган “Бир макон, бир йўл” халқаро форуми доирасида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин ўртасида бўлиб ўтган самарали музокаралар ҳамкорликни янги босқичга кўтаришда муҳим омил бўлмоқда.

Ушбу саъй-ҳаракатларнинг натижаси ўлароқ, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти, Хорижий давлатлар билан дўстлик жамияти, Хитойнинг “Йема” компанияси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Хитойдаги элчихонаси ҳамкорлигида жорий йилнинг 24-27 декабрь кунлари Пекин шаҳрида “Буюк ипак йўлининг марваридига саёҳат” номли Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилмоқда.

Маданият кунлари доирасида Ўзбекистон делегацияси раҳбарияти ва Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Котибияти ўртасида учрашув, Хитой Миллий музейига ташриф, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Б.Сайфуллаевнинг Хитой халқ Республикаси Маданият ва туризм вазири билан учрашуви, «Reignwood Theatre» театрида кўргазма ҳамда тантанали концерт дастури ўтказилиши режалаштирилган.

Бошқа хабарлар | 其他新闻

Хитой журналистикаси: кеча ва бугун
Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикасининг ҳамкорлик алоқаларининг ўрнатилганига 25 йил тўлди Хитой  — энг қадимги тамаддун мамлакатидир. Хитой тамаддуни Шумер, Хараппер, Миср цивилизациялари билан ...
“Бир макон-бир йўл” лойиҳаси ҳақида биласизми?
Пекиннинг “Бир макон-бир йўл” лойиҳаси учта қитъанинг 60та давлатини қамраб олади. Ўтган йили Хитой пойтахти Пекинда “Бир макон-бир йўл” деб номланган халқаро анжуман бўлиб ўтган ...
“Бир макон-бир йўл” менинг қалбимда”  расмлар кўрик-танлови ўтказилади
Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона вилояти бўлими ҳамкорлигида  “Бир макон-бир йўл” менинг қалбимда” мавзусида болалар ўртасида расмлар кўрик-танлови ўтказилади. Танловда 7 ...
Ўзбекистон-Хитой: 10 та энг муҳим воқеа
Сайт ижодкорлари 2018 йилда содир бўлган ўзбек-хитой ҳамкорлигининг 10 та энг муҳим воқеаларини саралаб олди. Марҳамат улар билан танишинг: 1.Ўзбекистон Республикаси Президенти Хитой раҳбари билан ...
Ўзбекистон — Хитой: ҳамкорликнинг янги босқичи
Истиқлол йилларида Ўзбекистон халқаро майдонда тинчлик ва ҳамкорликка асосланган прогрессив ташқи сиёсат юритиб келмоқда. Қисқа давр ичида мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузини ошириш, уни халқаро ...
Янги лойиҳалар — истиқбол сари йўл
Хитойда бўлиб ўтган «Бир макон, бир йўл» Форумида Президентимиз бошчилигидаги делегациянинг иштирок этиши жараёнида мамлакатимиз тараққиёти учун муҳим учрашувлар бўлиб ўтди, муҳим ҳужжатлар имзоланди. Ана ...
Халқаро ҳамкорликнинг юксак истиқболлари
Бугун мамлакатимиз жаҳон ҳамжамиятидан тобора мустаҳкам ўрин эгаллаб бормоқда. Ривожланган давлатлар билан йўлга қўйилаётган кенг кўламли ҳамкорлик алоқалари ютуқларимиз янада салмоқли бўлишида муҳим аҳамият ...
“Буюк ипак йўли карвонсаройлари” лойиҳаси ишга туширилди
Хитойда ўтаётган Евроосиё иқтисодий форуми доирасида Самарқанд шаҳри ҳокими ўринбосари Э.Ражапов, Бухоро шаҳри ҳокими ўринбосари К.Давронов, Хива шаҳар ҳокими ўринбосари Ҳ.Бобоев, “Ashina Group”компанияси директори ...
«Бир макон, бир йўл» — халқаро ҳамкорликнинг янги модели
Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Давлат бошқаруви академияси ҳамда Хитойнинг Шанхай ижтимоий фанлар академияси билан биргаликда “Ўзбекистон ва Хитой: ...
Пекинда «Бир макон, бир йўл» халқаро форуми расман очилди
Пекин шаҳрида «Бир макон, бир йўл» иккинчи халқаро форуми расман очилди. Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот ...
Хитойда навбатдаги халқаро форум бўлиб ўтади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан жорий йил 24-27 апрель кунлари “Бир макон, бир йўл” иккинчи халқаро ...
Мен билмаган Хитой харитаси
Йўл очерки Хитой сафарининг илк кунида мени ҳаяжон босди. «Тошкент– Урумчи» йўналишидаги самолётга чиқарканман беихтиёр Ватан ҳақидаги тасаввурларим кенгайгандек бўлди. Азиз Ватаним харитасини буюк Хитой мамлакати ...