Инсон капитали мамлакати — Хитой сафари таассуротлари…

Қадим Чин юртининг азим пойтахти бўлган, минг йиллик тарихга эга Пекин бизни ноодатий бўлган булутли осмони ила қарши олди. Кейин билсак, аслида бу булут эмас, катта завод ва фабрикалардан чиқаётган зарарли газ, тутун экан. Чунки Пекиннинг атрофи саноат бинолари билан ўралган. Хитой об ҳавосининг яна бир жиҳати одамнинг суягигача таъсир этувчи кучли, кескин совуқ ва ёқимсиз шамолдир. Совуқ иқлимли, табиий газ ва нефт заҳиралари бўлмаган, салкам 1,5 миллиардлик аҳолига эга бу мамлакат одамлари иссиқлик муаммосини қандай ҳал қилган экан деган фикр мени ҳеч тинч қўймади. Саволимга жавобни эса шаҳар кўчаларининг ўзидан топдим.

Пекин кўчаларига назар солар экансиз, (бутун шаҳар худди бирор фожиадан, ёки фалокатдан қочаётгандек), ҳамма ҳар ёнга жон аччиғида югураётгандек туюлади. Йўллар тирбанд, сал эҳтиётсизлик ва эътиборсизлик қилсангиз ҳайдовчилар мопеду, мотоциклларида устингиздан босиб ўтадигандек, гўё. Ана шу ҳолатни кузатар экансиз, беихтиёр очиқ транспорт воситаларининг ҳайдовчилари автоуловлари учун “моточопон” кийдирганларини кўришингиз мумкин. Бу моточопонлар транспорт воситасининг олд қисмини ўраб, совуқ ва ёмғирни ўтказмайди, ҳайдовчининг қўли кириб туриши учун эса рулда махсус қўлқоплар мавжуд бўлиб, улар ҳароратни меъёрида ушлаб, изғириндан ҳимоялайди. Моточопонларнинг матоси ҳам шунга мос, совуқдан ва намликдан ҳимояловчи сунъий матодан ишланган. Ёмғир ёққанда кийиш учун махсус енгил бош кийимлари ҳам мавжуд бўлиб, улар иссиқ, шу билан бирга енгил ҳам.

Деярли бир ҳафта давомида Хитойда бўлиб, ҳар куни шу манзара гувоҳи бўлганимдан сўнг ўйланиб қолдим, биз ўзбеклар ишчанликни ошириш учун тўғри кийинишни ҳам йўлга қўйишимиз лозим экан. Яқиндагина бир қурилиш объекти ёнидан ўтиб, уста йигитлар чопонда ишлашаётганини кўргандим. Чопон иссиқ тутади, аммо унда ишлаш, ҳаракатланиш мушкул. Шароитга мослашиш, қийинчиликка, борингки у совуқ ва ё иссиқ ҳаво бўлсин, унга кўника билиш, чиниқиш керак. Нима учун? Ўйлаб кўрсангиз, энг буюк ихтиролар, буюк кашфиётлар ортида қандайдир тўсиқлар, қийинчиликларни енгиб ўтиш иштиёқи турган бўлади. Айнан машаққатлар инсонни чиниқтиради, кучли бўлишга ва мақсадга эришишга ундайди. Худди шу тобланганлик Хитой халқининг муҳим жиҳатидир.

Кундузги Пекин ана шундай чиниққанлар, курашувчилар билан тўлиб, тошган кўчалар-у бинолардан иборат, тунда эса бари ўзгаради. Кеч тушиши билан шаҳар кўчаларида савдо бошланади, савдогарлар турли хитой таомлари, мева-сабзавотларини олиб чиқиб сота бошлайди. Тирикчилик дардида бўлган аҳоли савдодан бирор фойда олишни, ўз уйларига қуруқ қайтмасликни ўйлайди. Савдонинг менга энг ёққан тарафи бу тезкор тўлов, QR кодлар ва телефон орқали бошқариладиган тўлов тизими, нақд пул, қайтим, пластик карталар билан боғлиқ баъзи муаммолардан холи, осон жараён.
Мени лол қолдирган яна бир нарса бу кечга яқин кўчаларда бадавлат инсонларнинг кўпайиши. Кўпчилик Хитойни камбағал, куну тун фақат қора меҳнат қилувчи одамлар мамлакати деб ўйласа адашади, аслида ундай эмас. Тўғри, ўтган асрнинг олтмишинчи йилларида жуда катта иқтисодий қийинчилик, қолоқликни бошдан кечирган бу мамлакат 1930 йилда ҳокимиятга Мао Цзедун келганидан сўнг тубдан ислоҳ қилинди. Агар биз Дэн Сяопинни замонавий Хитойнинг асосчиси десак, Мао Цзедун бутун дунёга Хитой эшикларини очган инсон ҳисобланади. Уни мамлакат ривожининг ҳамда Хитой мўъжизасининг отаси дейиш мумкин. У Хитойда ўша вақтда мавжуд бўлган маҳаллий техника билан узоққа бориб бўлмаслигини, мамлакатда янгиликларга эҳтиёж бор эканини тушунади ва хориждан инвесторларни кенг жалб қилади. Мао Цзедун хориж сармоядорлари учун солиқларни бекор қилади, барча тўловлар минималлаштирилади, мамлакатга илғор ғоялар, технологиялар кириб келади. Албатта, ислоҳотлар қийинчиликларсиз, қурбонларсиз бўлмайди, ривожланиш даврида Хитой кўп оғир кунларни бошдан кечирган. Бироқ Мао Цзедун тутган сиёсати туфайли Хитой 30 йил ичида баъзи мамлакатлар 100 йилда эриша олмаган ривожланишга эришади.

Бугунги кунда эса Хитой энг тез ривожланаётган давлатлар орасида етакчи саналади. Анча мураккаб даврни бошдан ўтказганига қарамай, бугун Хитойнинг бадавлат инсонлар, яъни миллиардерлари сони АҚШникидан кўпроқ. Хитой иқтисоди ялпи ички маҳсулоти сотиб олишнинг паритет қиймати бўйича дунёнинг биринчи мамлакатидир. Мамлакат аҳолиси ҳаёти билан танишар эканман, шуни англадимки, кунига 3 маротаба овқатланишни севувчи ва буни зарур деб билувчи бу халқ совуқ ҳаво, изғирин, аёзни баҳона қилиб дангасаликка берилмайди, кунлик таомини топиш учун ҳам тинмай меҳнат қилади, ҳаётда бирор нарсага эришиш учун шошилади. Улар шаҳримиз атрофи тўла завод-фабрика, атмосферамиз ёмон, шароит ноқулай, бизда табиий газ, электр манбалари йўқ демайди. Ўз кучига, меҳнатига, ўз мўъжизасига ишонади. Барча нарсани ўзига мослаштирмайди, барчасига ўзи мослашади, ҳатто, транспорт воситасини ҳам иқлимга, шароитга мослаштиради.

Биз ўзбеклар ҳам агар яхши яшашни, бадавлат бўлишни, мамлакатимиз ривожини истасак, меҳнатга нисбатан муносабатимизни, дунёқарашимизни ўзгартиришимиз лозим. Меҳнат ва иш жараёнида устимиздан иссиқ, аммо ноқулай бўлган “чопон”ларимизни ечишимиз, барчасига ўзгача назар ташлашимиз керак. Зеро ўзимиз, фикрлашимиз ва дунёқарашимиз ўзгармас экан, жамиятимизни ҳеч қачон ўзгартиролмаймиз.

Шерзод Қудратхўжаев

Бошқа хабарлар | 其他新闻

Хитой ва Ўзбекистон дўстлик алоқалари абадий
Катта таъсуротлар билан Пекинга самолёт билан учиб келдик. Медиа-турнинг сўнгги кунида Чет мамлакатлар билан Хитой Халқлари Дўстлик Жамияти фаолияти билан танишдик. 1954 йил 3-майда ...
Тилимиз бошқа, дилимиз бир… 
(Навоийлик журналист Хитойда бўлиб қайтди) Хитой Халқ Республикаси — дунё  харитасидан аҳолиси  кўплиги, ишлаб чиқариши ривожланганлиги, янги инновацион ғоялар ижодкорлиги, техника тараққиётидаги улкан ютуқлари билан  мустаҳкам ...
Дунёни буткул унутиб, қолиб кетгим келган орол ҳақида
У шундай оролки бир кўчаси Франция романтикасини, яна бири Испания дунёсини яна бир муюлиши эса Италия гўзаллигини эслатади. Кўҳна Европа тароватини ёдга солувчи муюлишларда ...
Хитойда оилавий муносабатлар
Хитойда оила институти давлат ва жамият барқарорлиги ҳамда равнақининг муҳим омилларидан бири сифатида эътироф этилади. Шу боис уни мустаҳкамлаш масалаларига давлат томонидан алоҳида эътибор ...
«Ёпиқ шаҳар» сирлари
1406-1420 йилларда бунёд этилган Хитой императорлари қароргоҳи эгаллаган ҳудуди жиҳатидан ер юзидаги энг йирик сарой мажмуаси ҳисобланади. Энг қизиғи, орадан шунча аср вақт ўтса-да, ...
Хитой электромобил ишлаб чиқаришда етакчи
Бугунги кунга келиб инсоният экологик муаммоларни ҳамжиҳатликда ҳал қилмаслик, оғир оқибатларга олиб келишини тушиниб етишди. Биргина  автомобиль саноатини оладиган бўлсак, бутун дунёда соҳанинг жадаллик ...
Бизни қаршилаган денгиз
Бир ёни дарахтзору, баланд бинолар бир ёни денгизга туташ шаҳарга борарканмиз ҳавонинг иссиқлигига қарамай сувнинг жилоси ўзига тортди. Тезюрар поезда журналистлар жамоаси Сиаменга кириб ...
Тошларда акс этган муҳаббат (фото)
Хитойга борганимизда ҳар бир ташкилот ва корхона дарвозасининг икки ёнида афсонавий жониворлар ҳайкаллари ўрнатилганига гувоҳ бўлдик. Улар қадимдан хавфсизлик, хотиржамлик, бойлик ва омад тимсоли ...
Тарихнинг келажакка уйғунлашуви
Хитойнинг ўзига ҳос тарихи асрлар давомида ўз сирлилиги билан инсонларни тортади. Архитектурасининг ҳашамдорлигини бошқа бирон давлатда кузатмайсиз. Императорлар давридан буён дунёни лол қолдириб келаётган ...
Орзулар шаҳри сари
Медиа-тур давомида Пекиндан кейинги йўлимиз Фужоу бўлди. Эртакнамо шаҳар ўзини жозибадорлиги билан бизни ҳайратга солди. Айниқса Хитой ошхонасининг энг сара таомлари Пекинда каби бу ерда ҳам ...
Пань Сянь Цзянь: «Обуна – газетачининг иши эмас»
Мамлакат жанубидаги Фуцзянь провинциясида бўлганимизда айнан шу номдаги ҳудудий газета таҳририятига бориб, бош муҳаррир Пань Сянь Цзянь билан учрашдик. Унинг айтишича, Интернет ривожланишига қарамасдан ...
Элни-элга боғлаган “Бир макон, бир йўл” …
Хитой  нафақат  саноати, техникаси ривожланган, қурилиш ва архитектурасининг ноёб ва бетакрорлиги билан донг таратган, балки илм-фан, санъат, маданият соҳасидаги улкан  ютуқлари билан ҳам  дунё ...