Учжоу — мўъжизавий ва ажиб шаҳар

3,5 миллион аҳоли истиқомат қиладиган бу шаҳар Хитойнинг  маданияти ва иқтисодиётида муҳим ўрин тутади. Зеро, Учжоу сунъий ва  қимматбаҳо тошлар ишлаб чиқаришда мамлакат иқтисодиётининг  ўзига хос брендига айланган бўлиб, унда мингдан зиёд корхоналар фаолият юритади.

Дунё мамлакатларининг 80 фоизига маҳсулотини экспорт қилади. Эндиликда табиий тошлар асосида яратилган буюмлар ва сувинирлар ҳам унинг муҳим тармоқлари саналади. Шаҳар марказида  сунъий ва қиммабаҳо тошлар бозори бўлиб,  400 дан зиёд дўконлар мавжуд. 2014 йилда шаҳарда ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва экологик муаммоларга ечим топишга қаратилган 4 та иқтисодий зоналар ташкил этилди. Шаҳарнинг  ҳар жиҳатдан қулай ҳуддудда жойлашганлиги ҳам  саноатининг ривожига катта ҳисса қўшади.

Сафаримиз давомида тиббиёт воситалари ишлаб чиқарадиган фармацевтика цехи, “Гуйлингао желе” музейи фаолияти билан ҳам яқиндан танишдик. Музейда тошбақадан тайёрланган саломатлик учун фойдали бўлган турли  желе намуналарини кўриш мумкин.

«Guangxi wuzhou maosheng tea co, LTD» чой плантацияси раҳбари Цу Шу Мэй хоним бизни қувонч билан кутиб олди. Компания ҳақида маълумот бериб, ишлаб чиқарилаётган чойнинг афзаллиги  ҳақида  айтиб ўтдилар. Чойнинг тайёрланиш, қадоқланиш жараёнида иштирок этдик ва улар сақланадиган махсус омборхонада бўлдик.  Бу ерда  чойнинг 10 га яқин турлари ишлаб чиқарилади ва барча давлатларга экспорт қилинади. Плантация кўргазма зали фоесидан ўрин олган 1 тонналик чой намунаси  ҳеч кимнинг эътиборидан четда қолмади. Хитой қизлари томонидан санъат даражасига кўтарилган чой дамлаш саҳнаси намойиш этилди.

Шу билан бирга, 1800 йиллик тарихга эга Учжоу шаҳри музейи ҳамда Хэган биносининг ўзига хос жиҳатлари  ҳам шаҳарнинг нуфузи ва қийматини янада ошириб турарди.

Наньнинг шаҳрида  бўлганимизда Цинсю тоғи ва ботаника боғини томоша қилдик.  Тоғ бағрида шаҳар кафтдек кўриниб турарди.  Бетакрор флора олами ва табиат манзаралари эса ҳар биримизни мафтун қилганди.  Ёрқин гуллар, ландшафт дизайн асосида ташкил этилган манзараларни кўриб,  ҳайратимизни яшира олмадик. Бу ерда  шаҳарнинг рамзий  белгиси бўлган “Хитой атиргули”нинг кўплаб турларини учратиш мумкин эди.

Хитой Халқ Республикасининг бошқармаси  қошидаги  чет тилларидаги адабиётларни нашр қилиш ва тарқатиш бўйича  ўқув маркази бошлиғи  Чжао  Лицзюнь  ва марказнинг халқаро коммуникациялар бўлими мудири Ван Фэн барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдириб, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ишларида омадлар тилади. Турли давлат делегация аъзоларининг вакиллари ҳам семинар ҳақида илиқ фикр билдиришиб,  меҳмондўстлик учун ташаккур айтишди.

Сафар таассуротларини  сўз билан изоҳлаш мушкул эди.  Бизни қувонтирган яна бир нарса, бу мамлакатда бўлган кунларимизда Ўзбекистонга борган кўплаб хитойликлар билан суҳбатлашдик. Уларнинг барчаси ҳам диёримизнинг нақадар жаннатмакон юрт эканлиги, қўҳна ва навқирон шаҳарларнинг муҳташам обидалари, тотли мевалари ва таомларини мақташди. Мен шу юртнинг фарзанди эканлигимдан чексиз фахрландим.

Камола ПОЛВОНОВА. 

 Тошкент-Пекин-Гуанси-Чжуан автоном райони-Пекин-Тошкент. 

Бошқа хабарлар | 其他新闻

Хитой матбуоти тараққиётининг сири нимада?
Ўзбекистон матбуоти тақдири, келажаги бугун кўпчиликни хавотирга солаётгани сир эмас. Газеталарнинг обуна масаласи ҳамон ўз ечимини топганича йўқ. Обуна ташкил этишнинг муқобил ечимлари устида ...
Телевидение ривожининг ўзига хосликлари
Хитой Халқ Республикаси сўнгги йилларда жаҳонда ҳар соҳада етакчиликни қўлга киритаётган давлатлардан бирига айланди. Хитой ҳукумати оммавий ахборот воситаларининг ривожига катта эътибор бермоқда. Ушбу ...
Хитой электромобил ишлаб чиқаришда етакчи
Бугунги кунга келиб инсоният экологик муаммоларни ҳамжиҳатликда ҳал қилмаслик, оғир оқибатларга олиб келишини тушиниб етишди. Биргина  автомобиль саноатини оладиган бўлсак, бутун дунёда соҳанинг жадаллик ...
Асрлар оша инсониятни ҳайратлантираётган девор
Дунёнинг етти мўъжизаси қаторига кирмаган бўлса-да, олимлар, тадқиқотчилар, қурувчилару фазогирлар, қолаверса сайёҳларнинг энг қизиққан объектларидан бири бу – Буюк Хитой деворидир. Кўпчилик Хитойга бориб, бу ...
Дарахтлар инсондек азиз ёки гул кўкарган тошларни кўрдик… (фото)
Хитой нафақат  қадимий цивилизация бешиги, балки бетакрор табиат, ноёб дарахтлар, турфа гуллар макони ҳам. Ўзбекистонлик бир гуруҳ журналистларнинг ижодий сафаримиз  пойтахт Пекин шаҳридан бошланди. [caption ...
Тилимиз бошқа, дилимиз бир… 
(Навоийлик журналист Хитойда бўлиб қайтди) Хитой Халқ Республикаси — дунё  харитасидан аҳолиси  кўплиги, ишлаб чиқариши ривожланганлиги, янги инновацион ғоялар ижодкорлиги, техника тараққиётидаги улкан ютуқлари билан  мустаҳкам ...
Инсон капитали мамлакати — Хитой сафари таассуротлари…
Қадим Чин юртининг азим пойтахти бўлган, минг йиллик тарихга эга Пекин бизни ноодатий бўлган булутли осмони ила қарши олди. Кейин билсак, аслида бу булут ...
Хитой афсона эмас, ҳақиқатлар ва чин мўъжизалар мамлакати эканлигига гувоҳ бўлдик
Хитой  цивилизацияси  дунёдаги қадимий  цивилизация бешикларидан бири эканлиги тарихдан маълум.  Хитой маданияти жаҳондаги  энг қадимий афсонавий  маданият  ўчоғи  ҳисобланади.  Конфуций таълимоти бир неча юз ...
Сиз эшитмаган ва кўрмаган мўъжизалар
Саёҳатимиз давомида кўплаб қизиқарли тассуротларга, билим ва кўникмаларга эга бўлдик. Илк бор қадам қўйган мамлакати ҳар қандай одам учун сирли ажойиботлар дунёси бўлиб кўринади. ...
Нечта хитой бор?
Хитой- инсоният тақдирини ўзгартирган кашфиётлар, осмонўпар бинолар, яшиликка бурканган тоғлар, буюк Хитой деворининг Ватани. Хитойга Ўзбекистон ОАВ вакиллари билан ҳамкорликдаги ташрифимиз давомида мамлакатни қайтадан кашф ...
Хитойда оилавий муносабатлар
Хитойда оила институти давлат ва жамият барқарорлиги ҳамда равнақининг муҳим омилларидан бири сифатида эътироф этилади. Шу боис уни мустаҳкамлаш масалаларига давлат томонидан алоҳида эътибор ...
Хитой – ажобтовур ихтиролар ватани
Бор экан-да йўқ экан, оч экан-да тўқ экан, уч томони cувлар билан ўралган ярим оролда Чин мамлакати бор экан...Унинг кексалари ҳикматли, ёшлари ибратли, қозилари ...