«Hurun Research» илмий-тадқиқот институти мутахассислари ҳар йили ўтказиладиган Hurun Wealth Report 2019 ҳисоботида Хитойнинг бой ва бадавлат оилалари яшайдиган шаҳарлар ҳақида маълум қилди.
Бой оилаларга бойлиги 6 миллион юан ва ундан юқори бўлган оилалар (853,711 АҚШ долларидан), юқори даромадли оилаларга эса 10 миллион юан бойлиги бўлган оилалар киради.
Ҳисоботга кўра, Хитойдаги барча бой оилаларнинг умумий даромади 128 триллион юанга етади.
Хитойда бадавлат оилалар сони 4,94 миллионга етди, бу ўтган йилга нисбатан 60 мингтага кўпдир. Бу давлатда 3,92 миллион бой оилалар истиқомат қилади.
Қуйида биз энг бадавлат оилалар яшайдиган 10 шаҳар ҳақида айтиб ўтамиз.
10. Тяньцзинь
Бой оилалар сони 64 100 та
Мазкур шаҳар XIII-асрда балиқчилар қишлоғида жойлашган. У Хэйхэ дарёсининг қуйилиш жойида жойлашган. Замонавий Тяньцзинь – Хитойнинг учинчи ўриндаги саноат марказидир.
Саноатнинг асосий турлари нефт кимёси, тўқимачилик саноати, автомобилсозлик, машинасозлик маҳсулотлари ва металлга ишлов бериш.
Шаҳар ҳудудида 1 миллиард тонна нефт заҳиралари мавжуд. Асосий конлари Дадан ҳудудида жойлашган.
9. Тайбэй
Бой оилалар сони 69,6 мингта
Тайбей муҳим саноат марказидир. Электрон саноат ва бутловчи қисмлар, ўлчов асбоблари, ускуналар, тўқимачилик ва кийим-кечак, озиқ-овқат ишлаб чиқариш муҳим саноат тармоқлари ҳисобланади.
8. Фошан
Бой оилалар сони 73 000 та
Фошан қадимги савдо шаҳри бўлиб, узоқ вақтдан бери Хитой фабрикалари ва ип йигириш фабрикалари билан машҳурдир.
Фошандаги сайёҳларни шаҳарнинг жанубий қисмидаги гўзал чўққилар, ғорлар ва шаршаралар, Танглар сулоласи давридан бери фаолият юритиб келаётган ноёб ҳайкаллар коллекцияси ва 800 йиллик чинни ўчоқлари қизиқтиради.
7. Нинбо
Бой оилалар сони: 95 900 та
Хитойда бозор ислоҳотлари бошланиши билан Нингбо иқтисодиёти ўсишда давом этмоқда. Бу асосан денгизга яқинлиги ва Ханчжоу ҳамда Нингбо саноатида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг кўп қисми юбориладиган Байлун портининг мавжудлиги билан боғлиқ.
Нингбо шаҳрида кўплаб саноат корхоналари жойлашган бўлиб, ҳудудда замонавий маъмурий бинолар, меҳмонхоналар ва савдо марказларининг фаол қурилиши давом этмоқда.
6. Ханчжоу
Бой оилалар сони: 124 100 та
Ханчжоу — Чжэцзян провинциясининг пойтахти. Шаҳар аҳолиси 9,806 миллиондан ортиқ.
Шунингдек, йирик саноат маркази, минглаб хитойлик корпорацияларнинг масканидир.
Бу ерда совутгичлар, машиналар, жиҳозлар, термослар ва жуда катта ҳажмдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.
Шаҳарда замонавий аэропорт мавжуд бўлиб, ундан жануби-шарқий Осиёнинг деярли барча йирик шаҳарларига учишингиз мумкин.
5. Гуанчжоу
Бой оилалар сони: 162 минг
Гуанчжоу — Гуангдонг провинциясининг пойтахти, бутун Жанубий Хитойнинг сиёсий, иқтисодий, илмий, техник, таълим, маданий ва транспорт маркази.
14 миллиондан ортиқ аҳолига эга Гуанчжоу — Хитойнинг Шанхай ва Пекиндан кейин
учинчи йирик шаҳри.
Гуанчжоу — дунёга таниқли енгил саноат, ипак, пахта, шунингдек сунъий толалардан маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган марказ.
Гуанчжоуда ҳар хил турдаги маҳсулотларнинг юзга яқин улгуржи бозори ва юз минглаб саноат корхоналари, фабрикалар, заводлар мавжуд.
4. Шэнчжэн
Бой оилалар сони: 170 минг
Шенжен — Гонконг билан чегарадош шаҳар.
Кенг кўламли хорижий ва давлат инвестициялари туфайли қисқа вақт ичида шаҳар минтақанинг йирик саноат, молиявий ва транспорт марказига айланди.
Бугунги кунда Шенжен Хитойнинг энг жадал ривожланаётган шаҳарларидан бири бўлиб, мамлакатнинг рақобатбардош шаҳарларидан тўртинчисидир.
3. Гонконг
Бой оилалар сони: 551 минг
Ҳудуднинг иқтисодиёти эркин бозорга, паст солиққа тортиш ва иқтисодиётнинг давлатнинг аралашмаслигига асосланади.
Гонконг оффшор, эркин порт ҳудуд бўлиб, импорт учун божхона тўловларини ундирмайди, қўшимча қиймат солиғи ёки унинг эквиваленти йўқ.
Акциз солиғи фақат импорт қилинган ёки маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларнинг тўрттагина тури бўйича олинади.
2. Шанхай
Бой оилалар сони: 602 000 та
Шанхай аҳоли сони бўйича дунёдаги энг катта шаҳарлардан биридир.
Мамлакатнинг муҳим молиявий ва маданий маркази, шунингдек дунёдаги энг катта денгиз порти.
Шанхай — Хитойнинг молиявий ва тижорат маркази.
1. Пекин
Бой оилалар сони: 704 000 та
Пекин — бу Хитой Халқ Республикасининг пойтахти ва марказий шаҳарларининг бири.
Пекин ХХРнинг сиёсий, маърифий ва маданий марказидир, Шанхай ва Гонконг асосий иқтисодий марказлар ҳисобланади.