Хитойда нега кичик янги йил нишонланади?

Ҳар йили февралда Хитойда кичик янги йил кенг нишонланади. Нега кичик янги йил дерсиз? 8  февралда хитойликлар Сяонянь  (кичи Янги йил) , яъни Хитойдаги тақвимга биноан ўтаётган йилнинг охирги ҳафтасини кузатишади. Айнан шу кундан бошлаб Хитойда уч ҳафта давомида янги йилни нишонлаш кунлари бошланади. Жорий йилда айнан янги йил кириши 15  февралдан 16 февралга ўтар кечаси  нишонланади. Янги йилни кутиб олиш ва уни нишонлаш қатъий тартибда ва белгиланган таомларнинг истеъмоли билан амалга оширилади.  Байрамгача бир ҳафта  қолганида, яъни 7 куни уйнинг ҳимоячи фаришталарига совғалар  қўйилади. 6 куни  остонага жуфт ҳолда ёзилган яхши тилаклар ва «фу» – бахт иероглифи чизиб қўйилади.   5- куни  уй яхшилаб тозаланади. 4- куни чўчқа сўйилиб, ундан ўрама ва лиқилдоқ (холодец) пиширилади. 3- куни товуқ сўйилади. Чунки “жўжани ўлдириш” сўз бирикмаси хитой тилида “катта бахт” бирикмаси билан айнандир.  2- куни  хамирдан  лағмон, чучвара, манти  бир ҳафтага етадиган қилиб тайёрланади.  Анъанага кўра  Янги йилнинг биринчи беш кунлигида  ўткир жисмлар, пичоқ, санчқи ишлатиш мумин эмас. Шунинг  учун  кўпроқ овқат пишириб қўйилади. 15 февраль куни эса тўкин дастурхон атрофида эски йил кузатилиб, янги йил кутиб олинади.  Дастурхондаги ҳар бир таом  алоҳида маъно касб этади.  Дастурхонда албатта турп бўлиши лозим. У турли хил кўринишда, салатларда ва пиширилган ҳолатда тортилади, чунки турпнинг хитойча номи  лайфу (莱菔) – “бахтни чақириш”  来福  иероглифи билан бир хилдир. “Хитойда турп жуда машҳурдир. Хаттоки Хитой тиббиётида冬吃萝卜夏吃姜不用医生开药方 (“Қишда турп, ёзда эса занжабил е, шифокорга навбат кутмайсан”) деган гап бор.Дастурхонда бўлиши керак бўлган яна бир маҳсулот-  бу балиқдир. –Балиқ – юй – (鱼) қўшимча (余)  билан бир хил ёзилгани учун,  тўкин-сочинликни англатади. Пиширилган балиқни тескари оғдараётганда ҳеч қачон «фань» (翻) – «оғдармоқ» сўзини ишлатмаслик лозим.  Қадимда бу сўз балиқчига бахтсизлик келтириб, унинг қайиғини оғдариб юбориши мумкин, деб ҳисобланган. Ҳозирда эса  янги йил кунлари  мазкур феълнинг ишлатилиши, машинани чирпирак қилиб оғдарадиган автоҳалокатни чақириши мумкин дея, умуман тилга олинмайди. Шу сабабли балиқни оғдараётганда баланд овозда «хуа го лай» (划过来) – «даромад келтириш» демак лозим.  Чучвара (饺子 цзяоцзы)  ўз шаклига кўра қадимги кумуш  ёмбисини эслатгани учун, бойлик келтиради, деб ишонишади.  Манбаларга кўра, хитойликлар чучварани  1800 йилдан буён истеъмол қилишади. Унинг кашфиётчиси шифокор Чжан Чжунцзин  бўлиб,  илк маротаба  чучварани  совуқ урган  қулоқларни даволаш учун ясаган. Унинг фикрича, қулоқлар танадаги  иссиқлик энергиясини камлиги учун совқотади. Шунинг учун ичига қалампирли мол қиймаси ва турли доривор гиёҳлар қўшиб, тайёрланган, қулоқ шаклида тугилган чучваралар совқотишнинг олдини олган. Биринчи 1700 ёшли чучвара ҳам айнан Синьцзян-Уйғур вилоятида  қадимшунослар томонидан топилгани юқорида келтирилган далилларнинг ҳақиқатлигини  кўрсатади.  Чучваралар янги йил дастурхонига биринчи бўлиб тортилади. Чунки чучварани англатувчи иероглиф  交, яна “боғлаш, ўтиш” маъносини бериб, эски йилдан янги йилга эсон-омон ўтиб олишга ёрдам беради. Товуқ  – цзи (鸡) – бахт, (吉), мандаринлар ( цзюцзы, 桔子.) фаровонлик, апельсинлар  (чэнцзы, 橙子), (чэн, 成) омадни англатади.  Янги йил киргач, хитойликлар яна икки ҳафта дам олиб, хурсандчилик қилишади.

Наргис ҚОСИМОВА  тайёрлади

 

Бошқа хабарлар | 其他新闻

“Пиониналар ороли”га саёҳат (фото)
Гулангю ороли Хитой жанубидаги энг муҳим туристик маконлардан бири ҳисобланади. ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган бу мўъжазгина оролча Фуцзянь -福建 (Fújiàn) провинцияси Сиамен шаҳри ҳудудида жойлашган. Икки квадрат километрдан ...
Телевидение ривожининг ўзига хосликлари
Хитой Халқ Республикаси сўнгги йилларда жаҳонда ҳар соҳада етакчиликни қўлга киритаётган давлатлардан бирига айланди. Хитой ҳукумати оммавий ахборот воситаларининг ривожига катта эътибор бермоқда. Ушбу ...
«Бўйдоқлар куни» қандай нишонланади?
Хитойда ҳар йили 11 ноябрь куни «Бўйдоқлар куни» нишонланиши анъанага айланган. Бу кунни «Бутундунё савдо куни» деб ҳам аташади. Никоҳда бўлмаган инсонлар ушбу кунни байрамона ўтказишга одатланган.  Байрам ...
Пань Сянь Цзянь: «Обуна – газетачининг иши эмас»
Мамлакат жанубидаги Фуцзянь провинциясида бўлганимизда айнан шу номдаги ҳудудий газета таҳририятига бориб, бош муҳаррир Пань Сянь Цзянь билан учрашдик. Унинг айтишича, Интернет ривожланишига қарамасдан ...
Хитой ва Ўзбекистон дўстлик алоқалари абадий
Катта таъсуротлар билан Пекинга самолёт билан учиб келдик. Медиа-турнинг сўнгги кунида Чет мамлакатлар билан Хитой Халқлари Дўстлик Жамияти фаолияти билан танишдик. 1954 йил 3-майда ...
Дарахтлар инсондек азиз ёки гул кўкарган тошларни кўрдик… (фото)
Хитой нафақат  қадимий цивилизация бешиги, балки бетакрор табиат, ноёб дарахтлар, турфа гуллар макони ҳам. Ўзбекистонлик бир гуруҳ журналистларнинг ижодий сафаримиз  пойтахт Пекин шаҳридан бошланди. [caption ...
Тошкент Пекиндан нималарни ўрганиши мумкин?
Ўзбек журналистлари делегацияси таркибида Хитой сафарида бўлиб, сафар давомида Пекин, Фуджоу, Сяминь шаҳарларидаги ўрганса бўладиган жиҳатларга эътибор қаратдим. Аҳолиси 20 миллион, автомобиллар сони 5 миллиондан ...
Дунёни буткул унутиб, қолиб кетгим келган орол ҳақида
У шундай оролки бир кўчаси Франция романтикасини, яна бири Испания дунёсини яна бир муюлиши эса Италия гўзаллигини эслатади. Кўҳна Европа тароватини ёдга солувчи муюлишларда ...
Хитойнинг бугунги кўриниши қандай? (фото)
Уларнинг ишбилармонлиги, йўқ жойдан ундириб, борини дўндирувчи одамлари, шаҳарларидаги тезкор ривожланиш, йилдан-йилга осмон ила бўйлашаётган бинолар қад ростлаётгани дунё афкор оммасининг ҳавасини келтиргани рост. Ошхонасининг ўзига хослиги-ю, урф-одатлар, анъаналарга эга халқ эканлиги ҳам бор гап. ...
Чин диёри сарҳадлари бўйлаб (очерк)
Тараддуд Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ташаббуси билан ўзбекистонлик бир гуруҳ журналистларнинг Хитойга қиладиган ижодий сафари май ойининг ўрталарига тўғри келди. 12 май куни, айтилган ...
Орзулар шаҳри сари
Медиа-тур давомида Пекиндан кейинги йўлимиз Фужоу бўлди. Эртакнамо шаҳар ўзини жозибадорлиги билан бизни ҳайратга солди. Айниқса Хитой ошхонасининг энг сара таомлари Пекинда каби бу ерда ҳам ...
Хитой афсона эмас, ҳақиқатлар ва чин мўъжизалар мамлакати эканлигига гувоҳ бўлдик
Хитой  цивилизацияси  дунёдаги қадимий  цивилизация бешикларидан бири эканлиги тарихдан маълум.  Хитой маданияти жаҳондаги  энг қадимий афсонавий  маданият  ўчоғи  ҳисобланади.  Конфуций таълимоти бир неча юз ...