Шаоу шаҳри Хитойнинг жануби-шарқидаги Фузциан провинциясида бамбук ва бамбук маҳсулотлари етиштириладиган асосий ҳудуд ҳисобланади.
Пресс-тур доирасида мазкур шаҳарчада бўлдик. Бу ерда бамбукни қайта ишлаш ва ундан турли маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан 300 дан ортиқ корхона шуғулланади. Бамбукдан 1200 дан ортиқ маҳсулот тайёрлаш мумкин. Шаҳарчада ҳатто бамбук музей-экспозиция ташкил этилган, кириш бепул. Шаоу шаҳарчаси Хитойнинг бамбук пойтахти сифатида тан олинган.
«Уишань» миллий боғи — Хитойдаги ноёб қўриқхона
Фуцзян провинциясидаги «Уишань» миллий табиат боғи ва давлат қўриқхонаси Бутунжаҳон биосфера резерватлари тармоғига, шунингдек, ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган. Унинг умумий майдони 1001,41 квадрат метрни ташкил этади.
Қўриқхона ҳудудининг 210,7 кв.км ни эса одам тегмаган ўрмон ўсимликлари эгаллаган. Бу ердаги кенгликда ўрта субтропик зонанинг энг тўлиқ, типик ва энг катта табиий ўрмон экотизимлари сақланиб қолган.
Йўл-йўлакай…
Бу кишининг исми Донг Фан. Фуджоу шаҳрига бориш учун тезюрар поездни кутиб тургандик. Шериклар билан ўзаро гаплашиб (кимдир ўзбекча, кимдир русча), “Вам понравилась скорость нашего поезда”, деб шу одам бизга яқинлашди. Ажабландик, ахир осмондан тушгандай бўлди-да, бу одам.
Русчалаб ўзимни таништириб, ҳамроҳимларниям таништирай деб тургандим, у: “Қийналиб кетдинг, ўзбекча гапир», деса бўладими…
Кейин билсак, у 20 йил Марказий Осиёда (Ўзбекистонда ҳам) ишлаган ва яшаган экан. Қозоқча, қирғизча, ўзбекча, тожикча, туркманча, русча, инглизча ва хитойча гапираркан-е…
Хуллас, саёҳатимиз давом этади.
Давлатжон Полвонов,
Хитой, Фуцзиан провинцияси.
Махсус Ni-hao.uz сайти учун.