«Ёпиқ шаҳар» сирлари

1406-1420 йилларда бунёд этилган Хитой императорлари қароргоҳи эгаллаган ҳудуди жиҳатидан ер юзидаги энг йирик сарой мажмуаси ҳисобланади. Энг қизиғи, орадан шунча аср вақт ўтса-да, бу ердаги жами 980та бинода акс этган меъморий ечимлар ҳозирги кунгача қатор Шарқий Осиё мамлакатлари ва ҳудудларидаги иншоотлар услубига таъсир ўтказиб келмоқда.

Фото: ni-hao.uz

Бошқа Ғарб ва Шарқ мамлакатларидаги монархлар саройларини бу ердаги ҳашаматли бинолар билан солиштиришнинг ўзи мантиқсиздек туюлди. Негаки, бир-биридан баланд, виқорли иншоотларнинг чеки-чегараси йўқдек. Жимгина, болаларча ҳайратланишдан бошқа иложимиз қолмади.

Муҳими, ўзимиздаги каби бу тарихий биноларга замонавий реставраторнинг “моҳир қўллари” деярли тегмаган. Бинолар қайта қурилмаган, таъмирланмаган, бўёқ чаплаб ташланмаган. Ҳар бир саройда император тахти аслидагидек сақланган. Турли анжомлар, қандиллар ва мебелларнинг саноғи йўқ.

Фото: ni-hao.uz

“Атрофдагилар, ҳатто энг юқори сарой амоллари ҳам императорни қанчалик кам кўришса, ундан шунчалик кўп қўрқишган экан. Шу сабабдан император сарой ортидаги яна қатор саройлар ортида бекиниб, “сирли” яшаган бўлса ажаб эмас”, – дейди гидимиз.

Фото: ni-hao.uz

Кўҳна қароргоҳ Пекиннинг қоқ марказида 720 минг квадрат метр майдонни эгаллайди. Ўз даврларида Мин ва Цин династияларининг 24 нафар императорлари айнан шу ердан туриб мамлакатни бошқарганлар.

Айтишларича бу ҳудудга оддий халқ вакиллари умуман қўйилмаган экан ва шу сабабли ҳам у 紫禁城 – “ёпиқ шаҳар” номини олган. Фақат бундан қарийб бир аср олдин сиёсий тизим ўзгарганидан кейингина сарой эшиклари барча учун очилган. Ўтган 6 йил (2012-2018й.й.) давомида ёпиқ шаҳарга 100 миллиондан зиёд турист ташриф буюрган.

Фото: ni-hao.uz

Бироқ кўҳна обидаларни келажак авлодлар учун аслидагидек сақлаб қолиш ва туристлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида музей маъмурияти яқиндан бошлаб кундалик келувчилар сонини 80 минг кишигача қисқартиришга қарор қилган. Олдинлари бу кўрсаткич 120 минг, байрам ва дам олиш кунлари эса 180 мингдан ҳам ошиб кетган экан.

Мажмуа 1987 йилда ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган.

Бошқа хабарлар | 其他新闻

«Синьхуа» тажрибаси билан танишув
Хитойнинг ОАВ соҳасидаги тажрибасини ўрганиш, провинциялари ва шаҳарларининг «Бир макон, бир йўл» лойиҳаси доирасидаги иқтисодий имкониятлари билан яқиндан танишиш мақсадида бир гуруҳ ўзбекистонлик журналистлар ...
Тарихнинг келажакка уйғунлашуви
Хитойнинг ўзига ҳос тарихи асрлар давомида ўз сирлилиги билан инсонларни тортади. Архитектурасининг ҳашамдорлигини бошқа бирон давлатда кузатмайсиз. Императорлар давридан буён дунёни лол қолдириб келаётган ...
Тошларда акс этган муҳаббат (фото)
Хитойга борганимизда ҳар бир ташкилот ва корхона дарвозасининг икки ёнида афсонавий жониворлар ҳайкаллари ўрнатилганига гувоҳ бўлдик. Улар қадимдан хавфсизлик, хотиржамлик, бойлик ва омад тимсоли ...
Медиа-тур: Асрлар бўйи сайқаланган ибодатхона
Осмон ибодатхонаси. XV-асрда қурилган ибодатхона шаҳардаги ягона думалоқ кўринишда бунёд этилган иншоат хисобланади. Чанвэн жанубий ҳудудида, шаҳар марказидан 4 км масофада жойлашган, Тиантан Гонг ...
Бизни қаршилаган денгиз
Бир ёни дарахтзору, баланд бинолар бир ёни денгизга туташ шаҳарга борарканмиз ҳавонинг иссиқлигига қарамай сувнинг жилоси ўзига тортди. Тезюрар поезда журналистлар жамоаси Сиаменга кириб ...
Инсон капитали мамлакати — Хитой сафари таассуротлари…
Қадим Чин юртининг азим пойтахти бўлган, минг йиллик тарихга эга Пекин бизни ноодатий бўлган булутли осмони ила қарши олди. Кейин билсак, аслида бу булут ...
Асрлар оша инсониятни ҳайратлантираётган девор
Дунёнинг етти мўъжизаси қаторига кирмаган бўлса-да, олимлар, тадқиқотчилар, қурувчилару фазогирлар, қолаверса сайёҳларнинг энг қизиққан объектларидан бири бу – Буюк Хитой деворидир. Кўпчилик Хитойга бориб, бу ...
Пань Сянь Цзянь: «Обуна – газетачининг иши эмас»
Мамлакат жанубидаги Фуцзянь провинциясида бўлганимизда айнан шу номдаги ҳудудий газета таҳририятига бориб, бош муҳаррир Пань Сянь Цзянь билан учрашдик. Унинг айтишича, Интернет ривожланишига қарамасдан ...
Хитой матбуоти тараққиётининг сири нимада?
Ўзбекистон матбуоти тақдири, келажаги бугун кўпчиликни хавотирга солаётгани сир эмас. Газеталарнинг обуна масаласи ҳамон ўз ечимини топганича йўқ. Обуна ташкил этишнинг муқобил ечимлари устида ...
Гуанси-Чжуан: ёрқин ранглар ила ой шуъласидаги рақс
Унутилмас саёҳат таассуротлари Хитойнинг жанубида жойлашган  Гуанси-Чжуан автоном районидаги бир нечта шаҳарларда бўлиб, “Пекин – Гуйлин” йўналиши бўйича янги сафаримиз бошланди. Гуйлин шаҳри ўзининг бетакрор табиати, ...
Хитойнинг бугунги кўриниши қандай? (фото)
Уларнинг ишбилармонлиги, йўқ жойдан ундириб, борини дўндирувчи одамлари, шаҳарларидаги тезкор ривожланиш, йилдан-йилга осмон ила бўйлашаётган бинолар қад ростлаётгани дунё афкор оммасининг ҳавасини келтиргани рост. Ошхонасининг ўзига хослиги-ю, урф-одатлар, анъаналарга эга халқ эканлиги ҳам бор гап. ...
Учжоу — мўъжизавий ва ажиб шаҳар
3,5 миллион аҳоли истиқомат қиладиган бу шаҳар Хитойнинг  маданияти ва иқтисодиётида муҳим ўрин тутади. Зеро, Учжоу сунъий ва  қимматбаҳо тошлар ишлаб чиқаришда мамлакат иқтисодиётининг  ...