Гулангю ороли Хитой жанубидаги энг муҳим туристик маконлардан бири ҳисобланади. ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган бу мўъжазгина оролча Фуцзянь -福建 (Fújiàn) провинцияси Сиамен шаҳри ҳудудида жойлашган.
Икки квадрат километрдан камроқ майдонга эга бўлиб, у «денгиз боғи» ва «Пианинолар ороли» номи билан машҳур. Қизиқ томони шундаки, Сиамень шаҳарчаси ҳам оролда жойлашган бўлиб, Гулянгю бу оролнинг йўлдошига ўхшайди гўё.
Сиямен шаҳрини кейинги мақолаларимда таништираман. Ҳозир эса сеҳрли оролга саёҳат қиламиз. Қани кеттик!
Оролчага Сиямен шаҳридан паромлардан ўтилади. Оролчага тушишингиз биланоқ кўзингиз Гуляню оролининг тарихи ва маданияти музейига кўзингиз тушади.
Италия меъморчилигидаги классик услубидаги ҳашаматли саройлар, дўконлар, футбол майдони, пианиноли мусиқа мактаблар барчаси шундайлигича сақланган.
Гулангюнинг бадиий-меъморий ечими ва услубида Хитой, Жануби-Шарқий Осиё ва Европача меъморий ва маданий қадриятлар ва урф-одатлар акс этади.
Бу орол жаҳон маданий мероси таркибида икки қисмга бўлинади: бири бино ва иншоотларнинг мерос бўлиб қолгани, иккинчиси эса хитой жануби денгизининг ер майдони.
Бугунги кунда оролда 20 мингга яқин киши яшайди. Улар тарихий бунёдкорлик ишлари билан ҳар доим фахрланади.
Сайёҳларнинг яна бир ўзига жалб этадиган жойи – бу Жанубий Хитой ва Тайванни Маньчжур ҳамда Голланд босқинчиларидан (1683 йиллар) ҳимоя қилган қутқарувчиси деб эътироф этиладиган Чжэн Чэнгуннинг ҳайкали. Гулангюдаги “Қуёшли ўлка” тоғли тепаликда жойлашган бўлиб, оролнинг деярли барча жойидан кўриниб туради.
Бахтли онлар. Фуцзянлик ёшлар тўй оқшоми олдидан мана шу қадимий, сеҳрли оролда сайр қилишга, замонавий тилда айтилганда “фотосессия” га одатланган.
Энди пиониналар музейи ҳақида. Бу музей шу оролда яшаган аҳоли томонидан фойдаланган қадимий пианинолардан ташкил топган.
–Бу музейимизда 50 га яқин пианиноларни сақлаб қолганмиз, -дейди музей ходими. –Бу оролда яшаган инсонлар санъат, маданиятга ошиқ бўлишган.
-Ҳар бир хонадонда албатта ўзининг пионинаси бўлган, шунинг учун бу оролни “Пиониналар ороли” ҳам дейишади. Музейимизда яна кўпроқ пиониналар бўлиш керак эди, афсус уларнинг кўпини ўзлари билан олиб кетишган.
Манзарали дарахтлар, буталар ва гулларнинг 2000 дан зиёд ноёб тури ва нави парваришланаётган бу сўлим масканда бўлган киши табиатнинг яшил бойликларини кўриб, ҳайратланиши табиий.
2014 йил 20 октябрдан бошлаб, бу оролга бутун дунёдан туристларни қабул қилиш бўйича салмоқли ишлар бажарилди. Ҳозирда Гуляню ороли кунига 65000 саёҳатчини қабул қилишга тайёр.