Шанхай гўё дунё матбуотининг пойтахтига айланган

Бугун Шанхайда халқаро медиафорумнинг танишув кечаси бўлиб ўтди. Илгари форумга 40 та мамлакат журналистлари келмоқчи деб хабар берилганди. Сўнгги кунлар унинг ишида қатнашмоқчилар сони кескин ошган. Расман 103 мамлакат журналистлар уюшмаларининг раҳбарлари, дунёнинг энг машҳур ва йирик ахборот агентликлари, телерадиокорпорация, босма нашрлар, интернет сайтлар раҳбар ва вакиллари иштирок этаётгани эълон қилинди.

Бугунги тадбирда Хитойнинг бир неча министрлари, Компартия масъул раҳбарлари, Америка, Европа, Осиё ва Австралиянинг матбуотга дахлдор 20 дан ортиқ министрлари ва дунё танийдиган журналистлар қатнашди. Улар сафида бўлмоқлик мен учун жуда масъулиятли эди. Қозоғистон Давлат телерадиокомпанияси раиси Эрлан Карин билан самимий суҳбатлашдик. Россия Давлат  Телерадиокорпорацияси раисининг биринчи ўринбосари, таниқли журналист, Россия Президенти ҳақидаги «Владимр Путин» туркум ҳужжатли фильмлар, Сурия, Донбас, Афғонистон каби уруш ҳаракатлари кетаётган қайноқ жойлардан фильмлар тайёрлаган Андрей Кондрашев билан ҳам учрашиб ҳамкорлик масалаларида фикр алмашдим.

Эртага медиафорум расман очилади ва бизни ғоят қизиқарли маърузалар кутмоқда. Бугун Шанхай гўё дуне матбуотининг пойтахтига айланган.

Бошқа хабарлар | 其他新闻

Хитой элчиси фарғоналик журналистлар билан учрашди
Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси Цзян Янь хоним Фарғонага сафари давомида Журналистлар ижодий уюшмаси вилоят бўлимида ҳам бўлди. Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона вилояти бўлими билан Хитой ...
Фотофакт: Ҳунан шифокорлари уйларига қайтишмоқда
Хубей провинциясининг Хуангганг шаҳрига коронавирус инфекцияси эпидемиясига қарши курашиш учун 600 га яқин тиббиёт ходимлари юборилган эди. Улар бугун махсус поэзд билан Ҳунанга қайтиб келишган. ...
Коронавирусга чалинган юз ёшли қария соғайиб кетди
Вирусга қарши дорилар, анъанавий Хитой тиббиёти ва қон қуйишни ўз ичига олган 13 кунлик даволанишдан сўнг у соғлом деб топилган ва шифохонадан жавоб берилган. Хитойда ...
Сиань-Тошкент-Сиань” чартер рейсининг илк йўловчилари пойтахтда
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида «Zhejang Loong Airlines Co.Ltd» авиакомпаниясининг “Сиань-Тошкент-Сиань” чартер рейсининг илк йўловчилари тантанали равишда кутиб олинди. «Zhejang Loong Airlines Co.Ltd» авиакомпанияси ...
Одил Аҳмедов Хитой чемпионига айланди
Хитой Суперлигасида 29-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Таркибида Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов тўп сураётган «Шанхай СИПГ» ушбу турда Пекиннинг «Ренҳе» клубини қабул қилиб, 2:1 ...
Ўзбекистон-Хитой: авиарейслар ҳафтасига 15 тагача оширилади
Пекин шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси авиация ҳукуматлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги делегациясини Хитой фуқаро авиацияси бош бошқармасида ...
«Кўринмас» дрон: Жаҳон бозорида сотиш режалаштирилмоқда
Хитой ўзининг пайқаш қийин бўлган СН-7 учувчисиз учадиган қурилмасини жаҳон бозорига олиб чиқишга тайёргарлик кўрмоқда. "Ҳозирги босқичда ХХР айрим харидорлар сотиб олишни рад этиши қийин ...
Шанхай халқаро медиафоруми ОАВнинг долзарб муаммоларини муҳокама қилмоқда
Шанхайда China International Import Expo— биринчи халқаро импорт товарлари ва хизматлари кўргазмаси ўз ишини бошлади. Унда дунёнинг 130 дан ортиқ мамлакатидан келган ишлаб чиқарувчилар, тадбиркорлар, ...
2019 йилдаги биринчи сунъий йўлдош орбитада
Хитойнинг Zhongxin 2D телекоммуникацион сунъий йўлдоши орбитага муваффақиятли тарзда чиқарилди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги хабар бермоқда. Таъкидланишича, сунъий йўлдош маҳаллий вақт билан соат 01.11да Сичан космодромидан «Чанчжэн-3В» ...
Ўзбекистонда Хитойнинг тиббий анъаналарига кўра доривор ўсимликлардан дорилар ишлаб чиқарилади
Ўзбекистон Республикасининг инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси томонидан Хитойнинг Bei Jing Hong Tian Li Fhamaceutical Co.Ltd («Хунтяньли») компанияси билан соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳасини ...
Цзян Янь: Хитой Ўзбекистоннинг инсонпарварлик ёрдамини юксак қадрлайди
Аввал хабар қилинганидек, бугун эрта тонгда Ўзбекистон ҳукумати Хитойнинг коронавирус билан курашаётган Хубей провинциясига энг зарур маҳсулотлардан иборат инсонпарварлик ёрдами жўнатди.  ЎзА мухбири Ислом Каримов ...
Хитой энди Марсни тадқиқ этмоқчи
Чин ўлкаси 2020 йилда “қизил сайёра”га махсус қурилма учиради. Ушбу восита Марсга қўнади ва тадқиқотлар олиб боради. Бу ҳақда Женьминь Жибао манбаси хабар берди. Бундан ташқари, жорий йилда ...