Хитой расмийлари 4 апрелни коронавирус пандемияси оқибатида ўлганлар ва беморларни қутқариш учун ўзини қурбон қилган шифокорлар хотираси учун умуммиллий мотам куни деб эълон қилди.
Давлат кенгаши қарорига кўра, шанба куни мамлакатдаги барча, жумладан, хорижий дипломатик ваколатхоналардаги байроқлар туширилади. Барча кўнгилочар тадбирлар бекор қилинган.
Маҳаллий вақт билан соат 10:00 да хитойликлар қурбонлар хотирасини уч дақиқали сукут билан ёдга олади.
Расмий статистикага кўра, Хитойда коронавирусга чалинганлар сони 2019 йил декабридан бери 82 минг кишига етди, қурбонлар сони эса 3,3 минг кишидан ошди.