Юртимизда цзянси анъанавий хитой табобати университети филиали очилади

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов Хитойнинг “Beizhong Yilin Pharm Tech (Beijing) Co. Ltd.” фармацевтика компанияси президенти Сюэжун Линь бошчилигидаги навбатдаги гуруҳни қабул қилди.

Фармацевтика компанияси ҳамда Цзянси анъанавий хитой табобати университетининг 10 нафар шифокор ва мутахассисларидан иборат делегациянинг мақсади Ўзбекистон тиббиёт ходимлари билан “COVID-19” пандемиясига оид маълумотлар билан ўртоқлашиш, ҳамкорликда касаллик кенг тарқалишини олдини олиш, уни назорат қилиш ва даволаш ишларига кўмаклашишдир.

Ўтган йили апрель ойида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Халқ Республикасига ташрифи давомида қатор соҳалар қаторида  соғлиқни сақлаш тизимида, хусусан юртимизда анъанавий хитой табобатини ривожлантириш бўйича келишувга ҳам эришилганди. Бугунги мулоқот давомида таъкидланганидек, барча давлатлар учун оғир бўлган ҳозирги пайтда, пандемия билан боғлиқ бўлган инқирозли вазиятда икки давлат ўртасида ушбу йўналишда самарали ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадга мувофиқдир.

“COVID-19”га қарши курашда Ўзбекистон Хитойнинг тўплаган катта тажрибасини қўллаши ва мамлакатлар саъй-ҳаракатларини бирлаштириш орқали пандемияни енгишига ишонч билдирилди. Ўз ўрнида ХХР ҳукумати томонидан мутахассислар кўмаги билан биргаликда юртимизга бир неча бор инсонпарварлик ёрдами етказиб бергани айтилиб, чуқур миннатдорлик билдирилди.

Мулоқот давомида меҳмонлар анъанавий хитой табобатининг бугунги кунда коронавирусга қарши курашдаги аҳамияти хусусида батафсил гапириб беришди, ушбу йўналишда юртимиз билан кенг ҳамкорлик ўрнатиш масаласи муҳокама қилинди.

Жумладан, мамлакатимизда Цзянси анъанавий хитой табобати университетининг филиалини ташкил қилишга келишиб олинди. Бу ерда тайёрланадиган мутахассислар халқ табобати илмини замонавий тиббиёт ютуқлари билан уйғунлаштирган ҳолда амалиётда қўллашлари мумкин бўлади.

Бошқа хабарлар | 其他新闻

Хитой ҳукумати одамларга машина сотиб олиш учун пул беришни бошлади
Хитой ҳукумати ҳозир оғир кунларни бошдан ўтказаётган миллий автомобилсозлик соҳасини қўллаб қувватлашнинг оқилона йўлини топди. Мамлакат фуқароларига янги машина сотиб олиш учун $1,4 минггача ...
Чжун Наньшань: Хитойдаги эпидемия ҳақидаги маълумотлар сохталаштирилган бўлиши мумкин
Инжернерлик фанлари академияси академиги Чжун Наньшань, нафас йўллари юқумли касалликлари бўйича мутахассис Гуанчжоудаги матбуот анжуманида Гуанчжоуда эпидемия пайтида қўлланилган профилактика чора-тадбирлари натижаси яхши бўлганини ...
Одил Аҳмедов Хитой чемпионига айланди
Хитой Суперлигасида 29-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Таркибида Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов тўп сураётган «Шанхай СИПГ» ушбу турда Пекиннинг «Ренҳе» клубини қабул қилиб, 2:1 ...
Хитойда аҳолини терминал бўйича рўйхатга олиш бошланади
Хитойда жорий йилнинг 1 ноябридан бошлаб ҳар ўн йилда бир марта ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш бошланади. Уни ўтказиш учун етти миллион давлат хизматчилари сафарбар ...
Дунёдаги энг узун денгиз кўприги очилди
Ҳонгконг, Макао ва Гуангдонг провинциясининг Чжухай шаҳрини боғлайдиган, 55 километрлик дунёдаги энг узун денгиз кўприги сешанба куни Хитой жанубида расмий равишда очилди. Хитой марказий телевидениеси ...
Ян Хуа: «Фарғона водийси ўзига хос унутилмас таассуротлар қолдирди
Хитой марказий телевидениесининг “CCTV-4” канали ижодкорлари Фарғона вилоятида халқимизнинг миллий қадрият ва анъаналари, ҳунармандчилиги, маданий мероси ҳақида ҳикоя қилувчи ҳужжатли фильм суратга олди. Ўзбекистон Журналистлари ...
Коинотдан сирли сигналлар аниқланди
Хитойлик астрономлар сайёрамиздан 3 млрд ёруғлик узоқлигида жойлашган бўлиши мумкин бўлган манбадан тарқалаётган тезкор сигналларни қайд қилишди.  Сигналларни 500 метрлик апертурага эга дунёдаги энг катта ...
Ўзбекистонда Сичуан (Хитой) университетининг филиали очилиши мумкин
2020 йил 24 июнь куни Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонаси томонидан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари иштирокида Сичуан провинцияси Ташқи ишлар канцелярияси билан музокаралар ўтказилди. Бу ...
Ўзбекистонга хитойлик шифокорлар келиши мумкин
Юртимизда коронавирусга қарши барча чоралар кўрилмоқда. Жумладан, Хитойдан иккита чартер рейс орқали малакали шифокорларни олиб келишга тайёргарлик кўрилмоқда. Хабарингиз бор, 16 мартдан бошлаб коронавирус бўйича ...
Вуханда корхоналар ишлаб чиқаришни бошлаб юборишди. Карантин 8 апрелдан бекор қилинади
Коронавирус ўчоғи бўлган Хубэй вилоятида қарийб барча корхоналар ишлаб чиқаришни бошлади, деди ривожлантириш ва ислоҳотлар бўйича вилоят қўмитаси раҳбарининг ўринбосари Се Гаобо. “31 март ҳолатида, ...
Хитой дунёнинг энг катта экспортери сифатида тилга олинади
Дарҳақиқат шундай. Лекин айни чоқда, ички бозоридаги эҳтиёж уни дунёнинг энг катта импортерига ҳам айлантирган. 2017 йил май ойида Пекинда бўлиб ўтган “Бир белбоғ, ...
“Alibaba” асосчиси Ўзбекистонга гуманитар кўмак беради
Хитойнинг энг бой кишиси Жек Ма ва “Alibaba” жамғармаси “Covid-19” номли коронавирус пандемиясига қарши халқаро миқёсда курашиш доирасида Ўзбекистонга тиббий ёрдам ажратди. Шунингдек, у Озарбайжон, ...