Хитойлик “муз бола” эсингиздами? (видео)

2018 йил январ ойининг қаҳратонида мактабига қалпоқсиз деярли 5 км пиёда юриб боргандан кейин “муз бола” номини олган Ванг Фуман интернетда машҳур бўлиб кетди.

8 ёшли “муз бола” ҳар куни мактабига 4,8 км лик йўлни пиёда босиб ўтади. Сурат олинган куни бола имтиҳонга шошгани сабаб бошига қалпоғини кийишни эсидан чиқарган ва оқибатда унинг бошини оппоқ муз қоплаган.

Вангнинг ўзи эса бувиси ва опаси билан бирга ночор аҳволда яшайди. У сурункали гипотермия – доимий совуқ сабабли иссиқлик етишмаслигидан азият чекади. Бу нуқсон оқибатида унинг қўллари шишиб, ишламай қолади. Бола учун ночорликдан чиқишнинг ягона йўли – таълим олишдир. Шу сабабли Ванг қийинчиликларга қарамай астойдил ўқийди.

Боз устига мактаб етарлича маблағ олмагани сабабли синфхоналар иситилмайди ва ўқувчилар дарсларда қалин кийимларида ўтиришга мажбурлар.

Интернет фойдаланувчилари боланинг тақдирига бефарқ қолмадилар ва бир неча кун ичида у учун 3 млн юандан кўпроқ (450 минг доллар) маблағ йиғишди. Бу маблағлар Ванг ва қолган болаларга иссиқ кийим сотиб олишга ва мактабдаги иситиш тизимини таъмирлашга ишлатилади.

Бошқа хабарлар | 其他新闻

Вирусли пневмониядан биринчилардан даволанган чунцинлик беморнинг ҳикояси
“Мен Чунцинда ушбу касалликка чалинган биринчи бемор эдим, шифокорлар ва ҳамширалар менга жуда эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишди. Мени ҳар куни кўрикдан ўтказиб туришди. Шифокорлар ...
“Forbes”хитойлик миллиардерлар рейтингини тузди. Биринчи ўринда Жек Ма
Forbes'нинг навбатдаги миллиардерлар рўйхатидан 344 нафар хитойлик ўрин олди. Қуйида Хитойнинг энг бадавлат кишилари Топ-5 рўйхати тақдим этилади. 1. Жек Ма Молиявий аҳволи: 34,6 млрд доллар. Бир ...
Дунёдаги энг қудратли гидроэлектр станцияси (видео)
Хитойнинг Янцзи дарёсидаги «三峡—Санься» гидроэлектр станцияси ҳозирги кунда дунёдаги энг қудратли гидроэлектр станцияси бўлиб, одам қўли билан бунёд этилган энг улкан бино ҳисобланади. Ажабланарлиси шундаки, ...
Видео: Дунёдаги энг йирик аэропорт қаерда?
Пекинда дунёнинг энг йирик халқаро аэропорти “Дасин”нинг қурилиши якунланди.  Аэропорт лойиҳаси менежери Ли Цзяньхуа томонидан айтилганидек, “Дасин” нафақат аэропорт, балки Хитойнинг йирик транспорт хабидир. Унинг қурилиши ...
Хитой тажрибаси: “онлайн-қишлоқ”лар мўъжизаси
Айнан мана шундай қишлоқларда “Taobao қишлоқлари” феномени юзага келди. Бу феномен муайян маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва йирик хитой интернет-дўконлари орқали сотиш орқали иқтисодий юксалишга ...
Йўл патрул хизмати ходимлари пул олиб юрмайди. Сабаби…
Хитой йўлларда порахўрликка қарши қандай курашаётганини биласизми? Агарда ЙПХ ходими текширилганда ёнидан нақд пул чиқса бас, ишдан бўшатиб юборишади... Овқат ва бошқа маҳсулотларни ЙПХ ходимлари талонга ...
Хитой тили энг мураккаб ва оҳангга асосланган тил
Хитой тили “энг оммабоп” тилдир, яъни  дунёда энг кўп халқ сўзлашадиган маъносида. Албатта хитойликларнинг сонидан келиб чиқадиган бўлсак, бу айнан ҳақиқат. Шу билан биргаликда ...
Цинхайда дунёдаги энг катта аквариум очилди
Цинхай провинциясида дунёдаги энг катта аквариум ўз фаолиятини бошлади. Ўз оламида 500 турга яқин сув ости мавжудотларини жамлаган аквариум мажмуаси 28 минг квадрат километр ...
Хитой муваффақиятининг сири нимада?
Ҳозирги кунда халқаро ҳамжамият ва ОАВ “осмоности ўлкаси” деб ном таратган замонавий Хитой Халқ Республикаси — кўҳна Чин халқи эришаётган улуғвор ютуқлар тўғрисида кўп ...
Ногирон бола дўсти ёрдамида олти йилдан бери мактабда ўқимоқда (видео)
Сичуань провинциясида яшовчи ногирон бола синфдоши ёрдамида олти йилдан бери мактабдаги ўқув машғулотларида иштирок этмоқда. 12 ёшли Сюй Биньян қуёшли кунда ҳам, ёмғирли кунда ...
Бу кутубхонани таърифлашга тил ожиз
Хитойнинг Тяньцзин шаҳридаги Бинхай маданий туманида «Бинхай кўзи» деб номланган кутубхона бор. Беш қаватли бинонинг ўртасидаги шар шаклидаги аудитория улкан кўзни эслатади.  [caption id="attachment_282" align="aligncenter" ...
Денгиз тубидан ўтувчи метро йўли бунёд этилди
“Известия”нинг “Синьхуа“га асосланиб хабар беришича, Хитойда энг чуқур сув ости метро йўлини қуриш ишлари якунига етган. Мазкур туннелнинг узунлиги 8,1 километр (унинг 3,49 километри сув ...