Хитой эпидемиялар шароитида яшаш ҳисобга олинган шаҳар қурмоқчи.
Бу шаҳарда, хусусан, уйларнинг томларида мева-сабзавот етиштириладиган иссиқхоналар, қуёш панелларидан қувват олувчи батареялар бўлади. Ҳар бир уй ичимлик сувини махсус технология воситасида ёмғир сувидан ажратиб олади.
Уйларнинг биринчи қаватларидан коворкинглар, 3D-принтерлар ўрин олади. Бу ерда иккиламчи хом ашёдан керакли нарса-буюмлар ясалади.
Сюнань номли «эпидемияга қарши» биринчи шаҳар Хитой пойтахти Пекиндан 100 километр узоқликда қурилади.