Панда жуда ёқимтой жонзот. Унинг ватани Хитой бўлиб, оқ ва қора айиқ ғурур билан “миллий бойлик” деб аталади. Катта пандалар ҳозирда Ғарбий ва жануби-ғарбий Хитойнинг марказий қисмидаги бир неча тоғ тизмаларида, асосан Сичуан провинциясида, шунингдек, Шенси ва Гансуда яшайди.
Бу ушбу ҳудудларга хос бўлган бамбук боғлари билан боғлиқ. Чунки уларнинг озуқа рационида 95 фоиз ёш бамбук куртаклари бўлиши лозим. Панда Хитойнинг ўзига хос рамзи эканлигини тушуниш учун мамлакат тарихини чуқур билиш шарт эмас. Хитойликлар орасида унга боғлиқ жиҳатлар нафақат ҳайвоннинг ёқимтой ташқи кўриниши ва ўйноқи характери туфайли пайдо бўлган, балки пандалар мамлакат маданиятидан ҳам чуқур жой эгаллаган. Чунки у барча ҳайвонларга хос бўлмаган дўстона ва юқори ақл-заковатни ўз ичига олган кўплаб ҳурматга сазовор хусусиятларга эга.
Хитойнинг Сичуан провинциясида ёқимтой жонзотнинг дунёдаги биринчи музейи, шунингдек, уларни кўпайтириш бўйича тадқиқот маркази ва питомник жойлашган. Питомникда ҳайвонларнинг эркин озиқланиши ва ҳаёт кечириши учун барча шароитлар яратилган ва уларга зарур пайтда тиббий ёрдам берилади. Кичик пандачаларнинг дунёга келиши ва яшаб кетиши учун ғамхўрлик кўрсатилади.
Мавзуга оид:
- Қизил панда ҳақида эшитганмисиз? (видео)
- “Аватар изидан” : Фазовий боғга саёҳат (фото+видео)
- Фотогалерея: Уссур турналари Ляонин провинциясида