“Урбанизация” сўзи лотин тилида шаҳар маъносини англатиб, мамлакат (минтақа) аҳолиси таркибидаги шаҳар аҳолисининг салмоғи орқали ўлчанади. Урбанизация жараёнларининг асосий натижалари қуйидагилар билан боғлиқ:
- барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлаш;
- аҳоли турмушининг сифатини яхшилаш ва даражасини кўтариш;
- уй-жой, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма объектлари қурилишини кенг миқёсда амалга ошириш;
- ер участкаларидан самарали фойдаланиш;
- шаҳарларни иқтисодий, ижтимоий ва экологик омиллар, мавжуд шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда комплекс ривожлантириш;
- индустриал-инновацион ривожланишнинг устувор вазифаларини ҳал этиш ва рақамли иқтисодиётни қўллаш;
- катта, ўрта ва кичик шаҳарлар ривожланишини мақбуллаштириш;
- шаҳар агломерациялари орқали ишлаб чиқариш кучларини жойлаштиришнинг самарали шаклларини татбиқ этиш;
- шаҳарларда саноат зоналари, технопарклар, инновация марказлари ташкил этиш.
Таҳлилларга кўра, Хитойда аниқ мақсадга йўналтирилган урбанизация сиёсати фаол саноатлашув, шаҳарларнинг мажмуавий ривожланишини рағбатлантириш, мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланиш, аҳоли турмуш шароитини изчил ошириб бориш, доимий ва барқарор иш ўринларини яратиш, ер ислоҳотларини амалга ошириш, ер участкалари бозорини шакллантириш каби қатор чора-тадбирлар билан уйғунликда олиб борилганини кўрсатмоқда. Аксарият мамлакатларда иқтисодий ўсиш ва ижтимоий тараққиётнинг муҳим омили бўлган урбанизациянинг барқарор ривожланиш тенденциялари рўй бермоқда. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, урбанизация даражасининг 1 фоизга ортиши аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот кўрсаткичининг Хитойда 10 фоизга ўсишини таъминлаган.
Йигирма йил йил олдин, Хитой аҳолисининг асосий қисми қишлоқларда яшаган. Аҳолининг фақат учдан бир қисми шаҳарларда истиқомат қилишган. Ҳозирда бу ерда урбанизация даражаси деярли икки бараварга ошди — 57%. Бу ўртача кўрсаткичдан юқори. Ҳозирда дунёдаги 30 мегаполиснинг олтитаси Хитойда. Иқтисодиёт шундан фойда кўради.
Хитой ҳукуматининг режасига кўра, 2020 йилга келиб, ҳар 10 та хитойликдан 6 таси шаҳарларда яшашлари керак.