2019 йилда Хитойда туғилиш миқёси минг кишига 10,48 кишини ташкил қилди, бу эса мамлакатнинг бутун тарихи давомида қайд этилган рекорд даражадаги паст кўрсаткич ҳисобланади.
Мамлакат статистика бюроси маълумотига кўра, ҳозирда Хитой аҳолиси 1 миллиард 400 миллиондан ошиқроқ бўлиб, ўсиш ўтган йилги кўрсаткичларга нисбатан олинганда 4 ярим миллион кишига камроқ миқдорни ташкил қилади. Маълумот учун, 1970 йиллардан Хитойда туғилишни камайтириш бўйича демографик сиёсат олиб боришга киришилган.