Тибетда тезюрар поездлар пайдо бўлади

Тез орада Хитойнинг жануби-ғарбий қисмидаги Тибет автоном ҳудудида тезюрар поездлар пайдо бўлади, деб хабар берди «Хитой темир йўллари» Давлат корпорацияси.

Режага қараб, «Фусин» тезюрар ҳаракатланувчи таркиби шу йилнинг июн ойида Лхаса — Нингчи йўналишида қатнай бошлайди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу автоном вилоятда «Фусин» поездининг 160 км/соатгача тезлаша оладиган махсус модели ҳаракатланади. У кислород етказиб берадиган ускуналар ва иккита электр станцияси билан жиҳозланган.

Маълумот учун, Лхаса-Нинингчи темир йўлининг умумий узунлиги 435 км.  Унинг қурилиши доирасида 47 та туннел ва 120 та кўприк қурилди.

2020 йил охирига келиб, «Фусин» поэздлари жами 836 миллион км йўлни босиб ўтди ва 827 миллион йўловчини хавфсиз ташиди. Ушбу поездларининг турли хил моделларининг ҳаракатланиш тезлиги соатига 160 км дан 350 км гача бўлган масофани қамраб олади. Бу Хитойнинг инновацион темир йўл технологияси қурилишидаги катта ютуғидир.

«EmbassyofChinaInUzbekistan»