Хитойнинг йирик шаҳри — Шанхай шаҳридаги Шанхай университети марказий майдонида улуғ ўзбек мутафаккири ва шоири Алишер Навоийга ҳайкал ўрнатилган.
Уч метрлик ушбу бронза ҳайкал жамоатчиликнинг катта қизиқишига сабаб бўлди. Шаҳарда жуда кўплаб алломаларга ёдгорлик қўйилган, лекин уларнинг аксарияти бюст шаклида барпо этилган, Алишер Навоий ҳайкали эса бор бўйи билан қад ростлаган.
Шанхай университети ҳузуридаги тадқиқот маркази директори Яо Симин ўзбек адабиёти султони Алишер Навоийга университет ҳовлисида ҳайкал ўрнатилиши шарафлигини айтади. “Бу 40 мингдан ортиқ талаба ўқитувчилар учун ҳам кундалик маориф нурини сочиши билан муҳимдир. Энди биз ҳар йили 9 февраль куни ҳайкал қаршисида Алишер Навоийни хотирлаймиз”, деган эди.
Ҳайкалнинг расмий очилиш куни 2017 йил 14 март куни бўлиб ўтган.