Хитойнинг Янцзи дарёсидаги «三峡—Санься» гидроэлектр станцияси ҳозирги кунда дунёдаги энг қудратли гидроэлектр станцияси бўлиб, одам қўли билан бунёд этилган энг улкан бино ҳисобланади.
Ажабланарлиси шундаки, тўғон сайёрамизнинг айланиш тезлигига таъсир қилиб, максимал сув кўтарилиши вақтида ҳосил бўлган сунъий сув ҳавзаси ўзида 39 миллиард тонна ҳажмда сувни тўплайди.
Бундай улкан масса Ернинг айланиш инерциясининг ўзгаришига олиб келади ва бунинг натижасида сайёрамиздаги кунлар 0,06 микросекундга узоқлашди.