Хитойнинг энг бой кишиси Жек Ма ва “Alibaba” жамғармаси “Covid-19” номли коронавирус пандемиясига қарши халқаро миқёсда курашиш доирасида Ўзбекистонга тиббий ёрдам ажратди.
Шунингдек, у Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ҳиндистон, Вьетнам ва Бутан давлатларига Жек Ма ва “Alibaba” жамғармаси биргаликда жами 1,7 миллионта тиббий ниқоб, 165 минг “Covid-19”га тест тўплами, шунингдек шифокорлар учун кимёвий ҳимоя воситалари, турли тиббиёт ускуналари, жумладан термометр ва вентиляторлар жўнатади.
“Биз “Covid-19”га қарши курашда жаҳон ҳамжамияти билан биргамиз, вазиятни яхши томонга ўзгартириш учун қўлимиздан келадиган барча ишни қиламиз”, — дейилади Жек Ма Фонди матбуот хизмати хабарномасида.