Дунёдаги энг узун шиша кўприк (видео)

Билсангиз, Хитойнинг жанубида дунёдаги энг узун шиша кўприк бор.

Унинг узунлиги  200 метр бўлган конструкция томоша майдони билан тугалланади. Буларнинг барчаси жарликдан бир неча метр устида жойлашган.

Шиша ўз шаффофлигини сақлаши учун кўприк устига меҳмонларни шифохоналарда фойдаланиладиган махсус оёқ кийимида чиқаришади.

Аммо баъзи сайёҳлар кучли қўрқув сабаб баландликдан кўринадиган гўзал манзарадан баҳра ола олмаяпти. Бундай пайтларда уларга махсус тайёрланган ходимлар ёрдамга келади. Таъкидланишича, кўприк устида юришдан қўрқишга ҳожат йўқ, сабаби унинг ҳар бир ойнаси ўта мустаҳкам бўлиб, иккита машина оғирлигини кўтара олади.