Сайт ижодкорлари 2018 йилда содир бўлган ўзбек-хитой ҳамкорлигининг 10 та энг муҳим воқеаларини саралаб олди. Марҳамат улар билан танишинг:
1.Ўзбекистон Республикаси Президенти Хитой раҳбари билан учрашув ўтказди
Президент Шавкат Мирзиёев Циндао шаҳрида ўтган ШҲТ саммити доирасида Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан учрашди.
Си Цзиньпин Шавкат Мирзиёевни Хитойга ташрифи билан қутлаб, Ўзбекистон билан кенг кўламли стратегик шериклик ва кўп форматли ҳамкорликка катта аҳамият қаратишини таъкидлади.
Президентимиз Шанхай ҳамкорлик ташкилотига муваффақиятли раислик ва Циндао саммити юқори даражада ташкиллаштирилгани билан Хитой раҳбарини табриклади.
2.Абдулла Арипов Хитой Ҳукумати раҳбари билан учрашди
12 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Душанбе шаҳрида Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши раҳбари Ли Кэцян билан учрашди.
Ли Кэцян Хитой ва Ўзбекистон яхши дўст, яқин қўшни ва ҳар томонлама ҳамкор эканлигини таъкидлади. Икки мамлакатнинг дўстона муносабатлари қадим тарихга эга экани қайд этилган. Ўзбек-хитой муносабатлари тенглик ва ўзаро манфаат асосида ривожланиб келаётгани айтиб ўтилди.
3.Хитой ва Ўзбекистоннинг етакчи тадқиқот марказлари ва ОАВлари вакиллари иштирокида халқаро симпозиум ўтказди
2018 йилнинг 10 сентябрь куни «International Hotel Tashkent» меҳмонхонасида икки давлат тадқиқот институтлари ва ОАВ вакиллари иштирокида “Бир макон, бир йўл: Ўзбекистон ва Хитой тадқиқот институтлари ва ОАВлари ўртасида мулоқот” мавзусида халқаро симпозиум бўлиб ўтди. Тадбир “Тараққиёт стратегияси” маркази ва Хитой халқ дипломатия ассоциацияси билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Симпозиумни ўтказишдан асосий мақсад икки давлат тадқиқот марказлари ва ОАВлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ҳамда келгуси режаларни ривожлантириш ҳисобланади. Бу каби учрашувларнинг ташкил этилиши давлатлар ўртасида халқлар учун хизмат қилувчи ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада такомиллаштиришга хизмат қилади. Шунингдек, Ўзбекистон ва Хитой “ақл марказлари” ҳамда ОАВлари ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилиб, давлатларнинг умумий ривожланишига сезиларли хисса қўшади.
4.Хитойнинг янги элчиси ЦЗЯН Янь Ўзбекистон Республикаси Президентига ишонч ёрлиғини топширди
28 февраль куни Хитойнинг Ўзбекистондаги янги элчиси жаноб ЦЗЯН Янь Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга ишонч ёрлиғини топширди.
Мамлакатимиз Президенти маросимда Хитой билан дўстлик ва кўп томонлама стратегик шерикликни изчил ривожлантиришдан мамнуният изҳор этди. Шавкат Мирзиёев деярли барча соҳаларда, жумладан, савдо-иқтисодий, сармоявий, инновацион, молиявий ва техникавий, транспорт ва алоқа соҳаларида ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштиришнинг кенг имкониятларини таъкидлади.
5.Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги минтақалараро муносабатларнинг динамик ривожланиши
Бу йил Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги минтақалараро алоқаларнинг жадал ривожланиб бораётгани, икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболли йўналиши бўлиб қолмоқда.
Йил бошидан буён Ўзбекистоннинг 13 вилоятидан келган делегациялар Хитойни зиёрат қилдилар. Ўзбекистонга турли вилоятлар ва шаҳарлардаги 10 дан зиёд юқори мартабали делегациялар ташриф буюрди. Ташрифлар муваффақиятли ўтди ва жуда самарали бўлди. Ушбу келишувлар нафақат маҳаллий иқтисодиётнинг ривожланишига, балки минтақалараро ҳамкорликнинг улкан салоҳиятини ва бу йўналишдаги истиқболларни ҳам намойиш этади.
6.«Тошкент-Андижон-Ўш- Иркештом -Қашғар» йўналиши бўйича илк автокарвон жўнади
Жорий йил февраль ойида Марказий Осиёдан илк бор тўғридан-тўғри Хитойга чиқадиган Тошкент – Андижон – Ўш – Иркештом – Қашғар автомобиль йўлаги бўйича қатнов йўлга қўйилди.
Янги маршрутга катта қизиқиш асосан қисқа муддатда етказиб бериш билан боғлиқ. Агар илгари мавжуд йўлак бўйлаб юк Ўзбекистондан Хитойга 8-10 кун ичида этказиб берилган бўлса, янги маршрутга фақатгина 2 кун керак бўлади. Шу билан бирга, тезкор юк 24 соат ичида ҳам етказиб берилиши мумкин.
Бунга қўшимча равишда транспортнинг нархи ҳам муҳим омил ҳисобланади. Контейнерларни ташиш учун тарифларнинг мослашувчан ва ошкора тизими ва гуруҳли юклар ҳар бир партияни етказиб бериш учун 300 дан 500 долларгача тежаш имконини беради. Умуман олганда, бу йилига 2,5 миллион долларга тушадиган харажатларни камайтириш имконини беради.
7.Тошкентда Конфуций институтининг янги биноси очилди
Институт Политехника коллежининг биносига кўчиб ўтди ва ҳозирда бутун қаватни эгаллайди. Хитой тилини ва маданиятини ўрганишни истаган ёшлар учун катта имконият. Бугунги кунда Ўзбекистоннинг минглаб ёш ўғил ва қизлари “Чин ўлка”да ўқишади, у ерда касб эгаллашади, икки мамлакатнинг қўшма лойиҳаларида қатнашишади.
«Ўзбекистон Президентига Конфуций институтини қабул қилиш учун ажойиб жой ажратгани учун мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги маданий-гуманитар алмашинув янада тобора кучайиб бораётгани учун миннатдорчилик билдираман, бу бизнинг халқларимиз бир-бирларини билишни истаган ҳамкорлигимиз даражасини кўрсатади», — деди элчи ЦЗЯН Янь.
8.«Ўзбекистон-Хитой дўстлик боғи»да боғча очилди
18 март куни Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси ЦЗЯН Янь. Сирдарё вилоятидаги Хитой-Ўзбекистон дўстлик боғида ўтказилган Наврўз байрами муносабати билан ташкил этилган тадбирда иштирок этиб, Хитой-Ўзбекистон дўстлик боғчасининг очилиш маросимида иштирок этди.
9.Биринчи марта Хитой Халқаро сайёҳлик ярмаркасида иштирок этди ва «Гўзал Хитой» тақдимотини ўтказди.
3-5 октябр кунлари Хитой давлати «Ипак йўли туризми» халқаро туризм кўргазмасида иштирок этди ва «Гўзал Хитой» тақдимотини ўтказди. Тақдимот Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ва Остонанинг Хитой Туризм идораси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Хитой қизил чироқлари, пандалар, театр маскалари ва бошқа элементлар. Хитойнинг диққатга сазовор жойлари, шаҳарлар ва ошхоналар ҳақидаги расм ва видеолар кўплаб меҳмонларни жалб қилди. Тақдимотда Хитой ва Ўзбекистонда бой туристик ресурсларга ва ҳамкорликнинг улкан салоҳиятига юксак баҳо берилди ва икки мамлакатнинг сайёҳлик соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга тайёрлигини билдирди.
10.Тошкентда “Хитой модаси куни” бўлиб ўтди
Жорий йил 22 ноябрь куни Тошкентдаги Модалар ҳафталигида Хитой дизайнерларининг тўплами намойиш этилди. Классик ва замонавий услубларни бирлаштириб, Хитой либосларининг бутун гўзаллиги томошабинлар олдида очилди.