Хитойда жорий йилнинг 1 ноябридан бошлаб ҳар ўн йилда бир марта ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш бошланади. Уни ўтказиш учун етти миллион давлат хизматчилари сафарбар этилади. Маълумотларни йиғиш тизими сўнгги 2010 йилдаги аҳолини рўйхатга олинганидан бошлаб қайта модернизация қилинди ва эндиликда фуқаролар ўзлари ҳақидаги маълумотларни қоғоз бланкаларни тўлдирмасдан туриб мобил терминал орқали юбориши мумкин бўлади.
2018 йилги ҳолатига кўра, ХХРнинг аҳолиси сони 1,427 миллиардга етган бўлиб, бу уни сайёрамиздаги энг кўп аҳолиси бўлган мамлакатга айлантирди. Шу билан бир қаторда 2016 йилда “Бир оилага — бир бола” сиёсати бекор қилинганига қарамай, бу ерда туғилиш даражаси пасаймоқда ва қариш даражаси эса ўсиб бормоқда (60 ёшдан ошганлар аҳолининг 18 фоизини ташкил қилмоқда).
Эндиги аҳолини рўйхатга олиш натижасида бошқа нарсалар қатори бир бола сиёсатидан воз кечиш қанчалик самарали бўлганлигини амалда кўрсатиши керак. Ислоҳотлар ва тараққиёт ишлари бўйича давлат қўмитаси раҳбари Нин Цзичжэнинг сўзларига кўра, рўйхатга олиш аҳоли сонини аниқлаштиришга ва янги ижтимоий-демографик тенденцияларни аниқлашга ёрдам беради.