2016 йил 23 июнь. Хитойнинг биринчи хоними Пэн Лиюан Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг турмуш ўртоғи Татьяна Каримова ҳамроҳлигида Тошкентдаги Конфуций институтига ташриф буюрди.
Улар таълим муассасаси кутубхонасини кўздан кечирди, бу ердаги китоблар тўплами билан танишди ва хитойлик талабалар номидан адабиётлар совға қилинди.
Шунингдек, хаттотлик ва ошпазлик дарсларида қатнашишди. Хитой каллиграфияси шоусини томоша қилишиб, болалар рақсларидан баҳраманд бўлишди.
Хитой Президентининг рафиқаси Тошкентдаги Конфуций институти икки мамлакат ўртасидаги дўстона ҳамда маданий алоқалар учун ёш истеъдодларни тарбиялашга янада катта ҳисса қўшишини тилаб қолди.
Тошкентдаги Конфуций институти Марказий Осиёдаги биринчи ташкил этилган таълим муассасаларидан биридир.