Коронавирусни даволаш учун зарур дори-дармонлар ва тиббий жиҳозлар келтирилди

Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг махсус самолёти мамлакатнинг Пекиндаги элчихонаси ва Шанхайдаги бош консулхонаси томонидан ташкиллаштирилган инсонпарварлик ёрдамларининг тўртинчи партияси, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги сотиб олган тиббиёт ускуналарини олиб келди.

Юк таркибидан тўрт номдаги жами 50 минг қадоқ дори препаратлари ўрин олди. Улар Хитой Фанлар Академиясининг Шинжон физик-кимёвий техника ва Шанхай фармацевтика институтларидан юборилган.

Шунингдек, Alibaba Group компанияси ва Жек Ма жамғармаси тақдим этган нафас йўлларида ижобий босимни таъминлайдиган 10 та аппарат, тадбиркор Гулбаҳор Тожимирзаева, Shanghai International Port Group жамоаси футболчиси, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедовнинг тиббий буюмлар кўринишидаги хайрия юклари ҳам ушбу самолётда олиб келинди.